АБДУРАҲИМ ПРАТОВ ШЕЪРИЯТИНИНГ ЛИНГВОДИДАКТИК ТАМОЙИЛЛАРИ
##article.subject##:
қадимият, Туркистон, Ватан, тарих, қадрият, тил, маҳорат, ҳикмат, бадиий тафаккур, такрор, мақол, лингводидактик таҳлил, лексик вариант##article.abstract##
Глобаллашаётган дунёда улкан ижтимоий – тарихий ҳодиса ҳисобланган маданиятлараро интеграция жараёнида ҳар бир халқнинг миллий маданияти миллий ўзига хослигини сақлаган ҳолда дунёни янгилашга, инсоният тафаккурини бойитишга, унинг маданий савиясини оширишга хизмат қилмоқда. Буюк ипак йўли ўтган Марказий Осиёда ёнма – ён умргузаронлик қилаётган икки биродар, илдизи бир ўзбек ва қозоқ халқларининг тарихида, тақдирида ва маданиятида муштарак жиҳатлар жуда кўп. Қозоқ адабиётидаги эпиклик, халқ оғзаки адабиётига мойиллик каби хислатлар, асосан, мумтоз анъаналар руҳида шаклланган ўзбек адабиётини янада ёрқин ранглар билан бойитишга муносиб ҳисса қўшди. Икки халқ адабиёти вакиллари бир – бирларини доимо қўллаб - қувватлашган. Қозоғистонда яшаб, ўзбек тилида ижод қилаётган таниқли шоир ва таржимон Абдираҳим Пратовнинг шеърларида фикр ва туйғулар дунё ташвиши, инсон руҳиятида кечаётган эврилишлар, юрт истиқболи, инсон қисмати ҳақидаги ўйлар билан яшовчи замондошнинг бедор қалбига яқин ва ҳамоҳанглиги билан характерланади. Бадиий асарнинг бош унсури сўз экан, унинг чинакам санъат даражасига кўтарила олишида тили, муаллифнинг тил воситаларини қанчалик маҳорат билан қўллай олиши муҳим аҳамият касб этади.Тили бир, дили бир халқларнинг адабиётлари ҳам ўзаро ҳамкорликда бир – биридан илҳом ва қувват олиб юксалиб бормоқда. Мазкур мақолада бадиий матннинг лингвокультурологик тамойиллари қозоғистонлик таниқли ўзбек шоири Абдираҳим Пратов шеърлари мисолида тадқиқ қилинади.
Библиографические ссылки
Ҳакимов М. Ўзбек прагмалингвистикаси асослари. Тошкент: Akademnashr, 2013. 2.Маҳмудов Н. Тил. Тошкент: Ёзувчи, 1998.
Нурмонов А. Тилшуносликнинг психология билан муносабати // Танланган асарлар. 3 жилдлик. – Тошкент: Академнашр, 2012.
Саттор М. Ўзбекнинг гапи қизиқ. Т.: “ФАН”, 1994.
Сейданов Қ. Навоий ва Абай.Ўзбек – қозоқ адабий алоқалари.Т.: “Машҳур – пресс”, 2018.. 6.Сапарбай И. Сўнг сўз ўрнида. Алмати.: “Дала”, 2003. Б.-106
Шарафиддинов О. Адабиёт тилдан бошланади. Ўзбекистон адабиёти ва санъати. Т.: 1986, 5 сентябрь.
Мадаев О. Алимбеков А. Қардош халқлар дўстлиги рамзи. Ўзбек – қозоқ адабий алоқалари. Т.: “Машҳур Пресс” нашриёти , 2018. Б.-57.
Каримов С.Стилистика асослари.Т.: “Ўзбекистон” нашриёти, 2014. 10.Туркистонлик шоир ва ижодкорлар. Тўплам. –Туркистон, 2013.
Воҳидов Э. Шоиру шеъру шуур. Т.: “Ўзбекистон”, 1980.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Т.: Қомуслар Бош таҳририяти, 1992.
Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тилининг фразеологик луғати. Т.: Қомуслар Бош таҳририяти, 1997. 15.Орифжонов Н. Сўзбоши.Танланган асарлар. Алмати.: “Дала”, 2003.
Буркитбоева Ш.. Тәуелсіз Қазақстандағы түркі халықтары поэзиясы: тарихи таным және ұлттық бірегейлік (ахыска түріктері, өзбек, ұйғыр, татар ақындарының шығармалары бойынша) 6D021200 - Тұркітану Философия докторы (PhD) дәрежесін алу үшін дайындалған диссертация. Қазақстан Республикасы, Алматы, 2021.
Исҳоқов Ё. Сўз санъати сўзлиги. Т.: “Ўзбекистон” нашриёти, 2014.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси.3-ж.Т.:2003.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 3-жилд. Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2007.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5-жилд. Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2007. Б.138.
Туркистонлик шоир ва ижодкорлар. Тўплам. –Туркистон, 2013.
Ўзбек халқ мақоллари. Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989.
Маънолар махзани. Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2018.
Маънавият. Асосий тушунчалар луғати.Т.: “Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти” нашриёти, 2021.