ЗУЛФИЯ ҚУРОЛБОЙ ҚИЗИ АСАРЛАРИ ТИЛИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ
##article.subject##:
лингвопоэтика, бадиий нутқ, бадиий тасвир ва ифода воситалари, ёзувчи маҳорати, эпитет, фразеологизмлар##article.abstract##
Адабиётда энг мушкул вазифа – шоир ёки адибнинг ўзига хос йўл топа олиши, тил ва услуби жиҳатдан ҳам, сўз танлаш маҳорати билан ҳам бошқалардан ажралиб туришидадир. Глобаллашаётган жамиятда одамлар орасидаги муносабатларни чуқурлаштириш, конфликтларни кучайтиришга эътибор кучаймоқда. Бадиий асарда ёзувчининг дунёқараши, эстетик идеали асарнинг бутун мазмунида , яъни сюжетидан бошлаб, конфликтида, характерлар тизимида, образларида бадиий топилмаларида тўлиқ намоён бўлади. Адиб инсонларни, уларнинг ўзаро муносабатлари, курашлари ва зиддиятларини бадиий таҳлил қилиш орқали улар яшаган замоннинг руҳини, моҳиятини очади. Ўзига хос ифода йўсинига эга бўлган маълум бир ёзувчининг тили ва услубини таҳлил қилиш ўзбек адабий тилининг ривожланиш динамикасини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Кейинги йилларда антропоцентрик парадигма негизида лингвопоэтик таҳлил имкониятлари ҳам кенгайиб, интеграл қамровли тадқиқотлар тамойилларини ўзлаштира бошлади. Бинобарин, бадиий дискурсда фикрни лўнда ва ихчам тарзда ифодалаб, экспрессив таъсирчанликни таъминловчи лингвопоэтик восита сифатида ўзбек менталитетига хос мулоқот қатламдорлигини намоён қилади. Муаллиф ўз асарларида фразеологизмларнинг сўзлашув услубида фаол қўлланиш хусусиятига таянган ҳолда инсоннинг индивидуал характери, руҳий ҳолати ва ўзаро муносабатлардаги тиғизликни тасвирловчи ўринларда кўплаб ибораларни қўллайди. Мазкур мақолада Зулфия Қуролбой қизи асарларининг тил хусусиятлари, адибанинг сўз қўллашдаги ўзига хос усуллари, асар жозибадорлигини таъминловчи унсурлардан фойдаланиш маҳорати ҳақида фикр юритилади.
Библиографические ссылки
Умурқулов Б. Ўзбек бадиий насрининг лингво-услубий шаклланиш асослари: филол.фанлари доктори (DSc) дисс...автореф. Тошкент , 2020.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2-жилд, Тошкент: ЎзМЭ нашриёти, 2007.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 4-жилд, Тошкент: ЎзМЭ нашриёти, 2007.
Ёқубов О. Сўз. Тошкент.: “Шарқ” нашриёт – матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти, 2019.
Дадабоев Ҳ. Ўзбек адабий тили лексикаси тарихи. Тошкент.: “Фан”, 2007.
Ефимов А.И. Стилистика художественной речи. Москва.: “Наука”,1981.
Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тилининг фразеологик луғати. Тошкент.: “Қомус” нашриёти, 1992.
Шомақсудов Ш. Шораҳмедов Ш. Маънолар маҳзани. Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2018. – 480 б.
Ўзбек халқ мақоллари. Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989. – 512 б.
Исҳоқов Ё. Сўз санъати сўзлиги. Т.: “Ўзбекистон” нашриёти, 2014. – 320 б.