САЙИДАҲМАД ВАСЛИЙ САМАРҚАНДИЙ МАЪРИФАТПАРВАР ВА ТАРАҚҚИЙПАРВАР ОЛИМ

##article.authors##

  • Муҳитдинова Бадиа Муслиҳиддиновна

##article.subject##:

тараққийпарвар, сиёсий муҳаррир, маърифатпарвар, ислом уламоси, публицистик мунозаралар, давр матбуоти, мударрис

##article.abstract##

Ушбу мақолада Сайидаҳмад Васлий Самарқандий тараққийпарвар сиёсий муҳаррир, маърифатпарвар ислом уламоси, оташин ватанпарвар ва миллат ҳимоячиси, ўз таклиф ва мулоҳазалари билан ўқитиш ишларини тартибга солиш ниятида бўлган маориф жонкуяри, жамиятда ҳаё ва шарқона маданият ҳукм суриши тарафдори сифатида намоён этилади.

Васлий Самарқандий рус тилининг давлат тили сифатида қўлланаётганига рози эмаслиги, у маҳаллий халқ тили – туркий тилнинг мавқеини кўтариш учун курашган, тилни миллатнинг ўзлигини белгилайдиган омил деб қараган. Васлий шахсияти ўзида қадимдан давом этиб келаётган миллий ва диний-маърифий руҳни гавдалантирганидек, асарларида ҳам шу хислатлар жамланган. У гўё ўтмиш билан янги давр орасида кўприкдай кўзга ташланади, асарларида баъзан чуқур лиризм, романтик туйғулар, баъзан насиҳат оҳанги, баъзан аччиқ танқидни ўз ичига олган реалистик тасвир бўртиб намоён бўлади. Мақолада шоирнинг тараққийпарварлик, ислоҳотга даъват ғояларини гоҳ даврни танқид қилиш, гоҳ илм шарофатини кўрсатиш, гоҳ публицистик мунозаралар орқали ифодалаганлиги баён этилади.

Библиографические ссылки

Васлий Самарқандий. Ҳақсиз ҳужум // Садои Фарғона. 1914. – №96.

Васлий Самарқандий. Шариати Исломия // Садои Фарғона. 1914. – №83.

Васлий Самарқандий. Жавоб // Ойна. 1915. – №7. – Б. 156-157.

Васлий Самарқандий. Забҳ масаласи думада // Ойна. 1914. – №24. – Б. 368-369.

Васлий Самарқандий. Асоси исломият // Садои Фарғона. 1914. – №63. – Б. 1-2.

Васлий Самарқандий. Бетарафони сухан // Ойна. 1914. – №.48. – Б. 1158-1159.

Васлий Самарқандий. Ташаккур ба ҳусули неъмати тоза // Ойна. 1914. – №49. – Б. 1183.

Васлий Самарқандий. Иттиҳод ва инсоф. // Садои Фарғона. 1914. – №94

Васлий Самарқандий. Армуғони дўстон. – Самарқанд: Демуров матбааси, 1909. – 210 б. Изд. 3-е, перераб. и доп. М.: Ленанд, 2018.

Загрузки

##submissions.published##

2021-11-02