ЗАРАТУШТРА “ГОҲ”ЛАРНИНГ ҚАДРИЯТЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН АКСИОЛОГИК КОНЦЕПЦИЯСИ

##article.authors##

  • Г.Т.Маҳмудова

##article.subject##:

қадрият, аксиология, Зардушт, Гоҳлар, Авеста, миллийлик, жамият, Аҳура Мазда, эзгулик, барқарорлик, тинчлик

##article.abstract##

Жамият ижтимоий барқарор ривожланиши учун инсонлар онгидаги миллий, замонавий қадриятлар уйғунлашуви ниҳоятда зарур омилдир. Ижтимоий барқарорликнинг таъминланишида ёшлар онги ва қадриятлари, улардаги ўзгаришлар муҳим аҳамият касб этади. Зеро, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча конструктив ўзгаришларнинг самарасини таъминлашда ёшларимизнинг қадриятлари асосидаги амалга оширадиган фаолиятлари ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Зеро Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек:  “Янги Ўзбекистон орзуси ҳам, жаҳондаги миллий тараққиёт ғояларини ўзида жамлаган бошқа фавқулодда ҳодисалар каби, асрлар давомида шаклланиб ва сайқалланиб келмоқда. ... У дастлаб, кўхна даврларда “Авесто”да ўз талқинини топган ҳаётий ғояда мужассам эди, десак тўғри бўлади. Айни шу орзу “Эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал” тамойилининг халқ тафаккури ва турмуш тарзидан мустаҳкам ўрин олишига сабаб бўлди. Шу тариқа эзгулик ва инсонпарварликни ҳимоялаш халқимиз менталитети ва маънавиятининг муҳим таркибий қисмига, ҳаётий фаолиятининг асосий йўналишига айланди” [1.15]. Авеста - инсон меҳнати, ахлоқий юксаклиги ва инсонпарварлигининг  мадҳиясидир. Ундаги инсон баркамоллигининг маънавий мезони сифатида зикр этилган фикр, сўз ва амал бирлиги ахлоқий-эстетик идеал маъносида ҳозирги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш. Янги Ўзбекистон стратегияси. -Тошкент, “O’ZBEKISTON” нашриёти, 2021;

Бойс М. Зороастрийцы. Верования и обычаи.- М.: “Наука”, 1988;

М.Исҳоқов. Авеста: Зардушт “Гоҳ”лари маъно ўгирмалари ва герменевтик талқинлари. Тошкент.- “Bookmani print” нашриёти, 2022;

Исҳоқов М.М. Зардуштийлик, Зардушт ва “Авеста” ҳақида // Тил ва адбиёт таълими. 1993. - № 2;

Джаббаров Исо. Антик маданият ва маънавият хазинаси. – Т.: “Ўзбекистон”, 1999; Джаббаров Исо, Джаббаров Санжар. Жаҳон динлари тарихи. – Т.: .: “Ўзбекистон”, 2002;

Г.Маҳмудова, М.Исҳоқов, А Саидов, А.Хакимова, Б.Жалолов ва бошқалар. Авеста: энциклопедик луғат. Т.: “Noshir” нашриёти, 2020;

Авеста. Предисловие В.А. Лившица. Перевод с авестийского Стеблин-Каменского. – Душанбе.: «Адиб» 1990;

Джураев Ф. Об узбекских переводах «Авесты» // Сб. тезисов «Авеста» и ее место в истории развития человечества. – Ташкент-Ургенч.: «Фан», 2001;

Г.Маҳмудова. Авестонинг фалсафий моҳияти. Т.: “Noshir” нашриёти, 2015;

А. Сагдуллаева. «Авесто» абадияти.- Халқ сўзи.- 2001.- 28 февраль;

Авеста в русских перводах (1861-1996). – СПб.: «Журнал «Нева», «Летний Сад», 1998;

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси ( Qonun loyihasi – pdf).

Загрузки

##submissions.published##

2023-06-12