ФАЛСАФА ВА ИРФОН ЎРТАСИДАГИ МУРОСАДА АЛ-ФОРОБИЙ ВА ИБН СИНО МАВҚЕИ (КОМПАРАТИВ ГЕРМЕНЕВТИКА)
##article.subject##:
фалсафа, Ислом фалсафаси, рационализм, Шарқ аристотелизми, Форобий, Ибн Сино, иррационализм, муроса, теологик-фалсафий таълимот, тасаввуф таълимоти, тасаввуф фалсафаси, ирфон фалсафаси, калом фалсафаси, диний-фалсафий, фалсафий-ирфоний, таъсир, муносабат.##article.abstract##
Ушбу мақолада Мусулмон Шарқининг икки буюк файласуфи – Абу Наср Форобий (870-872, Фороб-Сирдарё, – 950, Дамашқ) ва Абу Али ибн Сино (980, Бухоро, – 1037, Ҳамадон)нинг IX-X асрларда ислом фалсафий тафаккурида рўй берган кескин ўзгаришлар ва янгиланишлар жараёнидаги мавқеи ҳамда уларнинг Ислом оламида шаклланиётган иррационалистик таълимот – тасаввуф фалсафасига бўлган муносабатлари масаласи тадқиқ этилади.
Мақола муаллифининг фикрича, Форобий ва Ибн Сино Шарқ аристотелизми ва ислом рационал тафаккурининг йирик намояндалари бўлиш билан бирга, шунингдек, диний-фалсафий тафаккур майдонига катта суръат ва шиддат билан кириб келаётган теологик-фалсафий таълимот – тасаввуфга нисбатан ҳам бефарқ бўлмаганлар. Муаллифнинг таъкидлашича, Форобий ва Ибн Сино тасаввуф диний таълимотини фалсафийлаштириш ва фалсафа илмини динийлашиштириш масаласида катта ҳисса қўшишган. Бу икки буюк мутафаккирнинг фалсафий тафаккури нафақат тасаввуф ғояларининг таъсиридан холи бўлмаган, балки ирфон фалсафасининг шаклланишида ҳам фаол иштирок этган. Умуман олганда, Форобий ва Ибн Синонинг илмий фаолияти фалсафа ва тасаввуф ўртасидаги ихтилофлар ва зиддиятларни бартараф этиш, улар ўртасида муроса-ю мадора ўрнатиш орқали бу икки рационал ва иррационал тафаккур тарзида ўзаро уйғунлик ва мувозанатни юзага келтириш учун хизмат қилган.
Библиографические ссылки
Абу Али ибн Сино. Ишқ ҳақида рисола. / Маҳкам Маҳмудов ва Зайниддин Баҳриддиновлар таржимаси. / kh-davron.uz 03.01.2018.
Капелстон. Торихи фалсафа. Жилди 1. / Таржумаи Сайид Жамолиддин Минавий. – Теҳрон: “Суруш”, 1368.
Комилов, Нажмиддин. Ибн Арабий Абдураҳмон Жомий талқинида. / Жаъфар Холмўминов. Жомий ва ваҳдат ул-вужуд таълимоти. – Тошкент: “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2008.
مدکور، ابراهیم بومی. در باره ی فلسفه ی اسلامی، روش و تطبیق آن. / ترجمه عبد الحمید آیتی. - تهران: امیر کبیر، ۱۳۶۰.
ابن العربي، محيي الدين. الفتوحات المكيه. ج 3، تحقيق عثمان يحيي، مصر، 1392 ه
آملي، سيد حيدر. جامع الاسرار و منبع الانوار. تهران، 1347 ه.ش.
Тамимдари, Ахмад. История персидской литературы. – Санкт-Петербург: Петербургское Востоковедение, 2007.
فخری، مجد. جریان های فلسفی در جهان اسلام. - تهران: مرکز نشر دانشگاهی، ۱۳۷۲
فارابی، ابونصر. کتاب الحروف. بیروت: دارالمشرق، ۱۹۹۰.
خدیوجم، حسین. مقدمه. / فارابی، ابونصر. احساءالعلوم. - تهران: انتشارات علم و فرهنگ، ۱۳۶۴.
Хотамий, Саййид Муҳаммад. Ислом тафаккури тарихидан. / Тарж.Н.Қодирзода. – Тошкент: “Минҳож”, 2003.
فارابي، ابو نصر. آراء أهل مدينة الفاضلة. قدم له و علق عليه ألبير نصري نادر. ط. ٢. - بيروت: دارالمشرق، ١٩٨٦. - ص. ٥-٦
ابن سینا، حسین ابن عبدالله. الاشارات والتبیهات. ج. ۳. - قم: نشرالبلاغه، ۱۳۷۵. - ص. ۱۴۶-۱۴۷
Фараби. Философские трактаты. – Алма-Ата, 1970.