ПУБЛИЦИСТИК МАТННИНГ СОЦИОЛИНГВИСТИК ТАДҚИҚИ
##article.abstract##
АННОТАЦИЯ
Тилнинг ривожланиш жараёни, асосан, ички омил, шунингдек, ташқи омиллар ҳисобига кенгайишидан иборат. Бугунги кун тиллараро глобаллашув жараёни сабаб дунё тиллари луғат таркибининг бойиб боришида экстралингвистик факторнинг фаоллашганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Жамиятдаги барча ўзгаришлар тилда акс этади ва тилдаги юз бераётган ўзгаришларга жамиятнинг онгли аралашуви зарур деган ғояни илгари суришга асос солиш зарур. Бу ўз ўрнида “тил сиёсати” тушунчаси билан боғлиқ. Замонавий ижтимоий тараққиёт инсоннинг ҳар томонлама ижтимоий жараёни бўлиб, унинг энг муҳим таркибий қисмларидан бири тилдир. Инсон фаолиятининг барча жабҳалари, инсон онги томонидан ажратилган ижтимоий мазмунли барча нарсалар тилда, унинг лексикасида акс этади. Дарҳақиқат, сиёсат ва мафкура жамиятнинг ўзига хос атрибути сифатида тилга бетараф бўла олмайди, чунки улар халқ ва жамиятдан мустақил равишда мавжуд бўла олмайди.
Калит сўзлар: публицистика, газета, медиаматн, услуб, сиёсат, тил, матбуот, тил сиёсати, терминология, социолингвистика