ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДА COVID-19 ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА ПАЙДО БЎЛГАН НЕОЛОГИЗМЛАРНИНГ ЛЕКСИК-СЕМАНТИК ГУРУҲЛАРИ
##article.abstract##
АННОТАЦИЯ
Мазкур мақола инглиз ва ўзбек тилларида COVID-19 пандемияси даврида пайдо бўлган неологизмларнинг лексик-семантик гуруҳларини тадқиқ этишга бағишланган. Неологизмлар тил жамоасининг коронавирусга бўлган муносабати асосида жамият ҳаётида содир бўлаётган ижтимоий жараёнлар, кишилар жамоаси, иш ва таълим шакли ҳамда касаллик билан боғлиқ предметларни ифодаловчи неологизмлар каби лексик-семантик гуруҳларга ажратилиб таҳлил қилинган. Пандемия даврида пайдо бўлган неологизмларнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги ўхшаш ва фарқли хусусиятлари чоғиштирма аспектда ўрганилган.
Калит сўзлар: COVID-19, коронавирус, пандемия 2020, лексик-семантик гуруҳлар, неологизм, неологизмлар таснифи, жамият ҳаётида содир бўлаётган ижтимоий жараёнларни ифодаловчи неологизмлар, кишилар жамоасини ифодаловчи неологизмлар, иш ва таълим шаклини ифодаловчи неологизмлар, пандемия билан боғлиқ предметларни ифодаловчи неологизмлар.