ИНГЛИЗЧА ПУБЛИЦИСТИК МАТНЛАРДА ПРЕЦЕДЕНТ ҲОДИСАЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
##article.abstract##
АННОТАЦИЯ
Ушбу мақола инглиз тилидаги оммавий ахборот воситаларнинг журналистик матнлардаги прецедент ҳодисаларнинг долзарб масаласига бағишланган. Мақоланинг мақсади инглиз публицистик матнларида прецедент ҳодисаларнинг хусусиятлари ва функцияларини ўрганишдир. Тадқиқот усуллари қуйидагилардан иборат: илмий адабиётларни таҳлил қилиш, инглиз тилидаги оммавий ахборот воситалари матнларини таҳлил қилиш, таҳлилий хулосаларни индукция қилиш, дедукция қилиш ва умумлаштириш. Мақола муаллифи шундай хулосага келадики, унга кўра прецедент ҳодисаларнинг ўзига хос томони уларнинг миллийлик белгиси бўлиб, инглиз тилида сўзлашувчи инсонларнинг тарихий-маданий ривожланиши ва тилга мос келадиган матнли коммуникацияни таъминлайди ва ахборот ташишга хизмат қилади. Мақола муаллифининг фикрича, инглиз тилида журналистик прецедент ҳодисаларнинг доминант функциялари қуйидагилардан иборат бўлади: прагматик, номинатив, ахборот ва моделлаштириш фунциялари. Инглиз журналистик матнларида прецедент ҳодисаларнинг барча функциялари қуйидагилардан иборат: баҳоловчи, прагматик, парол, эстетик, экспрессив, аккумулятив, шунингдек, тил ўйинининг фунциялари, стандартлаштириш (моделлаштириш), қўшимча маълумотлар мазмуни ва ваколатни ошириш.
Таянч сўзлар: лингвокультурология, прецедент ҳодисалар, функциялар, инглиз публицистик (журналистик) матнлар.