ЎЗБЕК ТИЛИДАГИ ФРАЗЕОЛОГИЗМЛАРНИНГ УСЛУБИЙ ИМКОНИЯТЛАРИ
##article.abstract##
АННОТАЦИЯ
Фразеологизмлар матнда бошқа тил бирликларига қараганда услублараро фаол қўлланиши маълум. Мақолада барқарор бирикмалар сирасига кирувчи фразеологизмларнинг услубий имкониятлари ҳақида сўз юритилади. Ўзбек тилида ёзувчи тили, услуби унинг бадиий асарларига мурожаат қилиш орқали муайян даражада ўрганилган. Аммо айнан барқарор бирикмаларнинг услубий дифференцияси масаласига алоҳида бағишланган тадқиқотлар мавжуд эмас. Бадиий асар тилини ўрганиш ҳақида ундаги фразеологизмларни тўлиқ ва чуқур таҳлил қилмасдан сўз юритиш ноўрин. Чунки бадиий адабиётда фразеологик бирликлар муаллифлар томонидан бошқа барқарор бирликларга қараганда анча фаол ишлатилади. Улар қаҳрамонларнинг нутқ тавсифида, вақт ва маконни тавсифлашда, ижобий ва салбий баҳони ифодалашда қўлланади.
Калит сўзлар: фразеологизм, услубият, сўзлашув нутқи, адабий тил, бадиий услуб, услубий фарқланиш, стилистик оттенка.