ПУБЛИЦИСТИК ДИСКУРС ТУШУНЧАСИ ВА МОҲИЯТИ

##article.authors##

  • G.N. Tuklieva

##article.abstract##

АННОТАЦИЯ

Мазкур мақола журналистика дискурсининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш масалаларига бағишланган. Ушбу ҳодисанинг мазмуни ва моҳиятини ўрганиш мақоланинг мақсади ҳисобланади. Изланиш методлари сифатида қуйидагилар олинган: илмий адабиётларни таҳлил этиш, терминлар ва тушунчаларни таққослама таҳлил қилиш, индукция, дедукция ва таҳлилий хулосаларни умумлаштириш. Мақолада муаллиф хулосасига кўра, дискурс коммуникациянинг оғзаки қисмини, ҳамда унинг экстралингистик элементлари бўлмиш ижтимоий-маданий ва контекст-ситуатив белгиларга эга қисмларини ўз ичига жамлайди. Тилшуносликда дискурс турларининг кўплаб таснифлари мавжуд бўлса-да, аммо бир дискурс турининг бошқа турларидан фарқини кўрсатиб берадиган ягона ва аниқ меъёрлар ишлаб чиқилмаган. Журналистик дискурс – динамик, фаол, доимо ўзгариб борувчи дискурс туридир. У жамият ҳаётида рўй бераётган реал воқеа ва ҳодисаларга асосланади, маълум бир даврга хос бўлган воқеликларни ўзида мужассам этади. Журналистик матн, ишончли далилларга (фактлар ва мисолларга) таянган тезисларни бирин-кетин баён этилишини назарда тутади. Ушбу тезислар аудитория (ўқувчи ва тингловчилар) томонидан тўғри қабул қилинган ахборот асосида ўз хулосаларини чиқаришлари учун мантиқий кетма-кетликка эга бўлиши зарур. Публицистик матнларда ижтимоий-сиёсий лексикадан фойдаланилиб, у мантиқийлиги, далилларга асосланганлиги, эҳтирослилиги, шунингдек, фикрларда баҳолаш ва мотивация борлиги билан ажралиб туради.

          Таянч сўзлар: лингвокултурология, публицистик (медиа) дискурси, тушунча, моҳият, медиа матнлар.

Загрузки

##submissions.published##

2022-10-13