ҚЎШМА ГАП ТЕРМИНЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ (ўзбек ва қозоқ мактаб дарсликлари асосида)
##article.abstract##
АННОТAЦИЯ
Мазкур мақолада Ўзбекистонда мустақиллик йилларида ўзбек ва қозоқ тилларида нашр этилган “Ona tili” ва “Қазақ тiлi” дарсликларидаги эргашган қўшма гапга доир терминлар қиёсий жиҳатдан ўрганилган. Бунда бир оилага мансуб бўлган икки қардош тилдаги терминларнинг бир-бирига боғлиқлиги, ўхшашлиги ҳамда уларнинг фарқли жиҳатлари таҳлил қилинган. Қўшма гапнинг яна бир тури ҳоким-тобе муносабатни ифодалаб, ўзбек тилида эргашган қўшма гап, қозоқ тилида сабақтас құрмалас сөйлем терминлари билан ишлатилади. Ҳар икки тилда ҳам эргашган қўшма гап мавжуд бўлса-да, мазмунан ва ички тузилиши билан бир-биридан фарқланади. Шунингдек, уч ва ундан ортиқ содда гаплардан ташкил топувчи мураккаб қўшма гаплар ва уларнинг турларини ифодаловчи терминлар таҳлилга тортилган.
Калит сўзлар: гап, қўшма гап, эргашган қўшма гап, сабақтас құрмалас сөйлем, бош гап, басыңқы сөйлем, аниқловчи эргаш гапли қўшма гап, эга эргаш гапли қўшма гап, кесим эргаш гапли қўшма гап.