ГЛОБАЛ СИНТАКТИК СТРУКТУРА ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ КОМПОНЕНТЛАРИ ХУСУСИДА АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР
##article.abstract##
АННОТАЦИЯ
Мақолада ХХ аср тилшунослигида муаммоли ва мунозарали масалалардан ҳисобланган глобал синтактик структура тушунчаси ва унинг компонентлари хусусида айрим мулоҳазалар ва унинг илмий тадқиқи, тавсифи хусусида фикр юритилган. Лингвистикада глобал синтактик структура тушунчаси ва унинг компонентлари ҳамда унинг тавсифи билан боғлиқ олиб борилган ишлар, тадқиқотлар, уларнинг муҳим натижалари хусусида мулоҳазалаp қайд этилган. Ушбу фикр ва мулоҳазаларга муаллиф ўз нуқтаи назаридан муносабат билдирган ҳамда тегишли хулосаларга келган.
Ишда тил ва нутқ бирликларининг шу кунгача белгиланиши ҳамда шу асосда глобал синтактик структура тушунчаси ва унинг компонентлари хусусида ўзига хос қарашлар баён этилган. Нутқнинг мукаммал ва мураккаб ҳосиласи бўлган глобал бирлик мақоми матн экани, унинг асосий белгилари нималарда намоён бўлиши қайд этилган. Бу борадаги бугунги кундаги қарашларнинг кенг кўламли бўлиши, фан тараққиёти динамикаси маҳсули сифатида далилланган. Буни ёритишда предикативлик ҳодисаси ва унинг ифода объектларига таяниб иш кўрилган. Матнда жумланинг ўрни, унинг ўзига хос янги қирралари хусусида фикр билдирилган. Шу асосга кўра нутқнинг максимал глобал структураси ва унинг энг кичик бирлиги масаласида ўзига хос муносабатлар илгари сурилган.
Калит сўзлар: матн, микроматн, макроматн, матн компонентлари, лингвистик бирлик, тил, нутқ, тил ва нутқ бирликлари, тил ва нутқ сатҳлари, фонема, морфема ва сўз, мураккаб синтактик қурилма, глобал синтактик қурилма.