НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҚОЗОҚЛАРИ ТИЛИДАГИ ДИАЛЕКТЛАРНИНГ ЛИНГВОАРЕАЛ ТАВСИФИ
##article.abstract##
АННОТАЦИЯ
Мазкур мақолада Навоий вилояти қозоқлари тилидаги шевага хос сўзларнинг лексик, семантик ва грамматик хусусиятларининг лингвоареал тавсифи лингвогеографик усулларда талқин қилинади. Жойларда лингвистик экспедиция натижасида тўпланган материал аниқ буюм ва нарсаларнинг атамалари кесимида таснифланади, яъни кийимлар ва матолар, урф-одатлар ва рўзғор буюмларининг атамалари, ошхона, уй-жой, хўжалик буюмлари ва асбоб-анжомларга оид сўзлар, одам, унинг феъл-атвори, об-ҳаво ва касалликларга оид шевалар таҳлилга тортилади. Шунингдек, қозоқ тили билан ўзбек тилидаги айирим сўзларнинг ҳар иккала тилда ва уларнинг шеваларида ҳар хил маънода қўлланилиши, уларнинг адабий тил меъёрларининг бузилишига сабаб бўлиши каби масалалар ҳам назарий, илмий жиҳатдан чуқур ёритиб берилади.
Калит сўзлар: шевалар, диалектизмлар, фонетик алмашувлар, лексик хусусиятлар, метисация, ўтиш ҳодисаси, морфологик хусусиятлар, синтактик хусусиятлар.