БАДИИЙ АДАБИЁТДА СЎЗЛАШУВ УСЛУБИГА ХОС НУТҚИЙ КАЛИМАЛАР, УЛАРНИНГ НУТҚДА ШАКЛЛАНИШ ОМИЛЛАРИ ВА ТАРЖИМАДАГИ ҚИЙИНЧИЛИКЛАР

##article.authors##

  • Иродахон Баҳодировна Рахимова

##article.abstract##

Сўнгги ўн йилликда тилни ўз соҳиби, унинг миллий менталитети, миллий маданияти билан бирга тадқиқ этишга эътибор кучайди. Зеро, миллий менталитетга хос турғунлашган ахлоқ қоидалари, қадриятлар, халқнинг миллий тафаккури билан боғлиқ жиҳатлар тилнинг асрлар давомида шаклланган барқарор бирликларида ёрқин акс этади. Ўзбек тилидаги нутқий калималарни лингвомаданий жиҳатдан тадқиқ этиш ўзбек миллатининг менталитети, миллий онгининг ўзига хосликлари, қадриятлари тизими моҳиятини ёритишда долзарб аҳамият касб этади. Тил энг мураккаб, айни чоқда бениҳоя ўзига хос ижтимоий ҳодисадир. Тилда халқнинг урф-одати, яшаш тарзи, иқтисодий аҳволи, қисқаси, халқнинг бор-буди, бўй-басти акс этади. Муайян халқнинг тилини билиш унинг бутун борлиғини англаш демакдир. Нутқий калималар ўз-ўзидан тилда пайдо бўлмайди. Уларни шакллантирувчи бир қатор омиллар мавжуд. Биринчи навбатда, миллатнинг миллий хусусиятлари, миллийлиги, урф-одатлари асосий воситаларидан бири ҳисобланади.

Загрузки

##submissions.published##

2022-05-13