ТИЛ ЎЗ СОҲИБИ МАДАНИЯТИНИНГ КЎЗГУСИДИР

##article.authors##

  • Ж. Жалолов

##article.abstract##

Мақола тилшунослик, тил таълимшунослиги (лингводидактика), лингвомаданиятшунослик, когнитив лингвистика каби фанларнинг халқаро миқёсдаги мақомларидан келиб чиқиб ҳар қандай тилни ўргатганда/ўрганганда пайдо бўладиган муаммоли саволларга оддий бир жавоб тарзида ёзилди. Шу билан бирга илмий тадқиқотларда қабул қилинган ҳаволалардан фойдаланиш, турли манбаларни танқидий таҳлил қилиш ва тил билан маданият(адабиёт/санъат)ни мувозий тарзда ўзлаштириб бориш эҳтиёжи мавжудлигига оид илмий назарий ғоя илгари сурилади. Бинобарин, тилларнинг амалий ва назарий курслари бўйича ўтказиладиган машғулотларни тил ва маданият номи билан, масалан, инглиз тили ва маданияти, француз тили ва маданияти каби сўз бирикмалари билан аташ тавсия этилади. Бу илмий тезис ўрта ва олий таълим муассасалари ўқув режаларидан ўрин олган она тили, иккинчи тил ва чет тил мақомидаги ўқув тарбиявий предметларнинг барчасига тегишлидир.

Загрузки

##submissions.published##

2022-01-11