THE CONCEPT OF THE (LINGUISTIC) LEVEL AND ITS LANGUAGE NATURE
##article.abstract##
Мақолада ХХ аср тилшунослигида муаммоли ва мунозарали масалалардан ҳисобланган лингвистик сатҳ тушунчаси ва унинг илмий тадқиқи тавсифи хусусида фикр юритилган. Лингвистикада сатҳ ва унинг тавсифи билан боғлиқ олиб борилган ишлар, тадқиқотлар ҳамда уларнинг муҳим натижалари қайд этилган. Ушбу фикр ва мулоҳазаларга муаллиф ўз нуқтаи назаридан муносабат билдирган ҳамда тегишли хулосаларга келган.
Ишда тил ва нутқ бирликларининг шу кунгача белгиланиши ҳамда шу асосда тил ва нутқ сатҳларининг белгиланиши лозимлиги хусусида ўзига хос қарашлар баён этилган. Тилда фонема, морфема ва сўз асосий бирлик сифатида қайд этилган. Нутқда эса гап, мураккаб синтактик қурилмалар, абзац қайд этилган. Шу асосга кўра тил сатҳлари сифатида фонематик, морфематик ва сўз сатҳлари; нутқда эса гап, мураккаб синтактик қурилмалар, абзац сатҳи белгиланиши илгари сурилган.