ТАРБИЯДА ИШҚ ВА ОҲАНГ ЖИЛВАСИ

##article.authors##

  • Ж. Сувaнова

##article.subject##:

Ота, умр, адиб, ишқ, оқибат, фалончи, сумбула, баёз, тазарру, асад, қавс, соғинч, омонат, ғазал, мезон, жавзо, кўнгил, изтироб, оқибат, Қарнаб, ожиз, оқил.

##article.abstract##

Миллий адабиёт миллат кўзгуси ҳисобланади. Унда бизнинг миллий ўзлигимиз, миллатимиз руҳияти, унинг ўтмиш ва келажак орзу ва мақсадлари, анъана ва қадриятлари намоён этилади. Биз ушбу кичик мақолада миллатимизнинг севикли фарзанди Фармон Тошев ижодига тўхталдик. Зотан, унинг ижоди миллатимиз мамлакатимиз манфаатлари нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда, халқимиз орасидаги турли зиддият ва камчиликларни фош қилиш билан бирга тарбиянинг ишқий оҳангларда жилоланиши, воқеликнинг жонли, табиий, ҳаётий ифодаланиши ҳақида фикр юритади. Шоир, публицист, адиб, драматург Фармон Тошев ўз замонасининг етук вакили сифатида халқ орасига кириб борар экан, ўз йўли, услуби ва сўзига эга ижодкор қиёфасида намоён бўлади. Унинг асарлари ўзига хос ишқивор тарбия омили сифатида ҳам ўзбек адабиётига хизмат қилади деган умиддамиз.

Загрузки

##submissions.published##

2025-10-30