ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЛЕКСИКАНИНГ СОЦИОЛИНГВИСТИК ТАДҚИҚ АСОСЛАРИ
##article.abstract##
АННОТАЦИЯ
Глобаллашув жараёнида қатор ижтимоий талаблар асосида юзага келаётган ижтимоий сиёсий ҳодисалар замонавий социолингвистик йўналишга жиддий эътибор қаратилиши лозим бўлган масалаларидан биридир. Тилга жамиятда юз бераётган социолингвистик тадқиқотларнинг нақадар зарурлигини миллий тиллар экспанцияси мисолида аён этиб қўйди. Шу жиҳатдан тилнинг социал фарқланиши жамият аъзоларининг ҳудудий мансублиги, социал ва ижтимоий гуруҳларнинг маслак, касб-кор, имконият ва ҳудудий келиб чиқишига кўра, тилдан фойдаланиш тарзларидир. Жаҳон тилшунослиги каби ўзбек тилшунослигида ҳам сиёсий ижтимоий лексика тадқиқига катта эътибор берилмоқда. Ижтимоий-сиёсий лексиканинг тадқиқи доирасида ҳам назарий, ҳам амалий муаммоларидан бири медиа тилининг социолингвистик тадқиқи масалаларидир. Зеро, соҳавий терминологиянинг лингвистик муаммолари ечимини топишда, шу соҳа билимларини шаклланиши ҳамда ривожланиш тенденциясига мурожаат қилмасдан ҳал қилиб бўлмайди. Албатта, бундай тадқиқотлар социолингвистик ёндошув асосида олиб борилишини талаб қилади.
Калит сўзлар: тил, нутқ, сиёсат, социал фарқланиш, медиа, публицистика, социолингвистика, ижтимоий-сиёсий лексика