ИНСОН ПСИХОЛОГИК ҲОЛАТИНИ ИФОДАЛОВЧИ ТИЛ БИРЛИКЛАРИ (Ш.Исахонова романлари мисолида)
##article.subject##:
инсон, руҳият, ҳолат, ибора, бирикма, феъл, муносабат, эмоция, тасниф, жараён, кайфият##article.abstract##
Руҳий ҳолат ифодаловчи феъллар ижобий ва салбий эмоционал жараёнлар ва улар билан боғлиқ ҳолда инсоннинг кайфиятида, руҳиятида рўй берадиган турлича ўзгаришларни ифодалайди. Ўзбек тилида уларнинг кўлами анча кенг бўлиб, нутқимизда ҳам фаол қўлланади. Одатда, руҳий ҳолат билдирувчи сифат ҳолат билдирувчи сифатларнинг ички тури сифатида белгиланади. Таниқли ёзувчи Ш.Исахонованинг “Бибихоним”, “Гавҳаршодбегим” каби тарихий романларида руҳий ҳолат феъллари ва унинг равишдош, сифатдош шакллари шунингдек, сифатлар ва иборалар муаллиф нутқида, яъни персонажлар характери ва руҳий ҳолатини тавсифловчи ёки бир персонажнинг бошқа бир персонаж тавсифини келтирган ўринларда нисбатан кўпроқ қўлланади. Ўзбек тилидаги ҳолат феъллари объектив асосига кўра табиат ва жамиятдаги, ўсимликлар ва ҳайвонот оламидаги, инсон биологияси, физиологияси ва психикаси билан боғлиқ муайян жараёнларни ўз ичига олади. Мазкур мақолада таниқли ўзбек ёзувчиси Шаҳодат Исахонованинг тарихий романларида инсон психологик ҳолатини ифодаловчи тил бирликлари тадқиқ қилинган.
Библиографические ссылки
Апресян Ю.Д. Образ человека по данным языка: попытка системного описания // Вопросы языкознания. 1995. № 1. – С. 37-65
Васильев Л.М. Семантика русского глагола. Москва: Высшая школа, 1981.
Долиева Л. Эмотив фразеологизмлар – ҳиссиётлар инъикоси (француз тили материалида) // Хорижий лингвистика ва лингводидактика.. 2023, № 2. – Б. 22-30
Расулов Р. Ўзбек тилидаги ҳолат феъллари ва уларнинг облигатор валентликлари. Тошкент: Фан, 1989.
Расулов Р. Ўзбек тили феълларининг маъно тузилиши. Монография 2-. нашри. – Т: 2008. – Б. 6 (142 б.)
Сайфуллаева Р.Р., Менглиев Б.Р., Боқиева Г.Ҳ., Қурбонова М.М., Юнусова З.Қ., Абузалова М.Қ. Ҳозирги ўзбек адабий тили. Ўқув қўлланма. Т.: 2006.