АСҚАД МУХТОР ИЖОДИДА АМИР ТЕМУР ОБРАЗИНИНГ БАДИИЙ ТАЛҚИНИ
##article.subject##:
Асқад Мухтор, Амир Темур, ҳикоя, образ, давр, қаҳрамон, трагизм, адабий тажриба, ечим, сюжет, фольклоризм, афсона, ривоят, маҳорат, умумтуркий халқлар, тарихий образ, мустабид тузим, қисса, ижодий босқич##article.abstract##
Ушбу мақолада улкан адиб Асқад Мухторнинг ҳикоя жанридаги асарлари таҳлилга тортилган. Адибнинг кичик жанрдаги катта меҳнати “Инсонга қуллуқ қиладурмен”, “Кўк тош” ҳикояларида Соҳибқирон Амир Темур образини маҳорат билан ярата олганлигини тадқиқ этиш орқали кўрсатилган. Тарихий мавзудаги асарларни ёзишдаги ўзига хосликлар, давр колоритини бера олишдаги ёзувчи услуби ҳақида асосли хулосалар берилган. Ёзувчининг “Инсонга қуллуқ қиладурмен” ҳикоясига Амир Темур ва Айри Берди ва бошқа ижодкор шахслар ҳақида бир нечта афсоналар сюжети асос бўлгани, натижада ҳикояга асос бўлган фольклор сюжети билан адиб яратган оригинал ҳикоя сюжети бирлашиб, синтезлашган мураккаб фольклоризм вужудга келгани таҳлиллар асосида очиб берилди. Мақолада “Инсонга қуллуқ қиладурмен” ҳикоясида раиятпарвар, илмпарвар, адабиётсевар шоҳ ва ҳукмдор образини муваффақиятли яратилганлиги, “Кўк тош”да эса бойликка ва шуҳратпарастликка ружу қўйиш ёмон оқибатларга олиб келишини ҳикояда тамсил этилган афсона орқали исботлатганлиги илмий жиҳатдан ёритилган.
Библиографические ссылки
Мухтор А. Муаллифдан / Инсонга қуллуқ қиладурмен. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1994. – Б. 3–4.
Амир Темур ҳақида ҳикоялар. Тўпловчи ва нашрга тайёрловчи: Тўлқин Ҳайит. – Тошкент: Ўзбекистон, 2009. – 48 б.
Майса ҳиди / Амир Темур ҳақида ҳикоялар. Тўпловчи ва нашрга тайёрловчи: Тўлқин Ҳайит. – Тошкент: Ўзбекистон, 2009. – Б. 6– 8.
Мўминов Ғ. Ўзбек совет адабиёти тараққиётида фольклорнинг роли. – Тошкент: Фан, 1985. – Б. 74.
Шарипова Л. ХХ асрнинг 70-80-йиллари ўзбек шеъриятида фольклоризмлар: Филол. фан. номз. ... дисс. автореф. – Тошкент, 2008. – Б. 14.
Солижонов Й. Адабиёт сўзи / Ҳақиқатнинг синчков кўзлари. – Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 2009. – Б. 129.
Саримсоқов Б. Фольклоризмлар типологиясига доир // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1980. – №4. – Б. 40–41.
Горелев А.А. Введение // Русская литература и фольклор. – Л.: Наука, 1982.
Ёрматов И. Типология фольклоризмов в современной узбекской литературе (60-е и начало 80-х годов): Дисс. ... канд. филол. наук. – Ташкент, 1985. – 199 с.
Холиқова Д. Ҳозирги ўзбек шеъриятида фольклор анъаналари ва бадиий маҳорат: Филол. фан. номз. ... дисс. – Тошкент, 2011. – 162 б.
Вопросы литературы. – Москва, 1967.-№6. – С.77