"САОДАТ СОҲИЛИ" ВА ТАРИХИЙ МАНБАЛАРДА БОБУР ОБРАЗИ ТАЛҚИНИ
##article.subject##:
биографик ёндашув, тарихий шахс, тарихий асар, бадиий асар, образ, тарихий ҳақиқат, бадиий тўқима, “Бобурнома”, “Тарихи Рашидий”, “Саодат соҳили”##article.abstract##
Шоҳ ва шоир З.М.Бобур жаҳон тамаддунига ҳисса қўшган улуғ сиймолар қаторида туради. Шу боис бу тарихий шахс ҳақида дунё миқёсида у яшаган даврдан ҳозирга қадар қатор тарихий ва бадиий асарлар яратилди ва яратилмоқда. Бу тарихий ва бадиий манбаларда буюк мутафаккир ҳақидаги муҳим ҳақиқатлар, унинг ниҳоятда мураккаб, бироқ мазмунли ҳаёти ўз ифодасини топган. Мазкур манбаларни муқоясавий ўрганиш бугунги адабиётшунослик ва тарихшунослик илми олдидаги долзарб вазифалардан биридир. Шу нуқтаи назардан ушбу мақолада атоқли ёзувчи Хайриддин Султоновнинг “Саодат соҳили” қиссасида яратилган Бобур образи З. М. Бобурнинг “Бобурнома” мемуари, Муҳаммад Ҳайдар Мирзонинг “Тарихи Рашидий” ва бошқа тарихий асарлар билан қиёсан текширилган. Бунда адабиётшуносликдаги биографик метод асос қилиб олинган.
Библиографические ссылки
https://shosh.uz/hofiz-kohakiy/
Муҳаммадкаримов А. Тошкентнома. Т.: Янги аср авлоди, 2009. -184 б.
https://kun.uz/news/2018/03/31/maallangiz-tarihini-bilasizmi
Хайриддин Султон. Саодат соҳили. –T.:”Ғафур Ғулом”, 2005. -234 б.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур. “Бобурнома”. –T.:”Фан”, 2019. –440 б.
Буюк юрт алломалари. У.Увватов муҳаррирлигида.-Т.:“Ўзбекистон”, 2020. – 424 б .
Султонов Х. Кўнгил озодадур. Т.: - “Янги аср авлоди”, 2019. – 672 б .
Бобур энциклопедияси. –T.:”Шарқ”, 2014. – 744 б.
Ламб Ҳ. Бобур–йўлбарс. –T.:”Ўзбекистон”, 2018. – 296 б.
Қораев С. Ўзбекистон вилоятлари топонимлари. –Т.:”Марифат принт”, 2005. –137 б.
https://arboblar.uz/ru/people/sultanov-khajriddin-madriddinovich