БАЁН ВА УНИНГ ТУРЛАРИ ҲАҚИДА
##article.subject##:
ёзма нутқ, баён, таълимий баён, назорат баён, ижодий тафаккур##article.abstract##
Ижтимоий ҳаётда ҳар бир тўлақонли киши учун ёзма нутқнинг равонлиги ҳам оғзаки нутқнинг тозалиги, тушунарлилиги каби муҳим. Бугунги кунда аксарият мактаб битирувчиларида ёзма ва оғзаки фикр ифодалаш, мулоқотга киришиш, ўз қарашларини эркин баён қилиш кўникмаси меъёрда эмаслигини кузатамиз. Ўқувчининг эгаллаган билими, кўникмаю малакаси уни қайдаражада ижодкорликка, бунёдкорликка ундай олишини кўрсатувчи таълимий меъёрлардан бири баён ёздиришдир.
Зеро, баён ўрта мактаб таълим-тарбия тизимида нутқ ўстириш воситаси сифатида ғоят муҳим ўрин тутади. У ёзма ишнинг асосий турларидан бири бўлиб, асар ёки ундан олинган парча мазмунини ўқувчи томонидан “ўз сўзи”, “ўзига хос услуби” асосида изчил, саводли қайта баён этишни тақозо этади. Таълим тизимида ўқувчиларни баён ёза олишга ўргатиш уларнинг луғат бойлигини оширади, фаоллаштиради, уларда сўз ва иборалардан ижодий фойдаланиш кўникмасини ривожлантиради.
Библиографические ссылки
Умумий ўрта таълим мактабларида она тили фанини ўқитишни ривожлантириш концепцияси/Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 25 февралдаги 52-сон буйруғи асосида тасдиқланган.
Баркамол авлод орзуси. – Т.: Шарқ, 1999.
Таълим жараёнида ижодий тафаккурни ривожлантириш масалалари. ЎТДА 6-йиғини тезислари (Масъул муҳаррир: М. Абдураимова). – Т.: РТМ, 2001.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси.1-том. −Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2000. – Б.379.
Зуннунов. А., Турдиев Б. Баёнлар тўплами. 5-9-синфлар учун. – Т.: Ўқитувчи, 1993.
Yuldasheva D.N. O`zbek tilini o`qitish metodikasi (OO‘MTV tasdiqlagan darslik).– Germaniya: Globe Edit international Publishing Group (ISBN: 978-620-0-61409-4.)– 2020.–445 b.
Yuldasheva D.N. Silence – is a nonverbal unit of speech communication// Impact Factor (SJIF 2020 = 6.156) “American Journal of Research”, 2020, 11-12 issue of the Journal.– Pag.87-95.
Юлдашева Д.Н. Мактабда она тили таълими муаммолари// BuxDU ilmiy axboroti (ISSN 2181-6875).–Buxoro, 2020, № 3 (75).– 268-277-б.
www.ziyouz.com kutubxonasi Ўзбек тилининг изоҳли луғати “Б” ҳарфи