АЛИШЕР НАВОИЙ ҒАЗАЛЛАРИДА КЎЗ ТИМСОЛИ

##article.authors##

  • Норқулова Шаҳноза Тўлқиновна

##article.subject##:

кўз, қош, лаб, лаъл, хол, ашк, қорачиғ, киприк, қабоқ, дур, жоду, чарос, тимсол, ғоя, талқин, маҳорат

##article.abstract##

Мақолада Алишер Навоий ғазалларида кўз тимсоли билан боғлиқ мавзу теварагида фикр юритилиб, шоирнинг бу борадаги маҳорати масалаларига урғу берилади. Тўғри Навоийгача бўлган давр адабиётига ҳам озгина назар ташлаб ўтилган, аммо асосан Навоий ижодида кўз тимсоли масаласига кенгроқ ўрин берилган. Навоий ижодида кўз тимсолига алоҳида эътибор қаратилади, қолаверса маъшуқа гўзаллигини таърифлашда аксарият ҳолатда кўз тимсолига мурожаат этилиши бежиз эмас. Навоий ғазалларида кўз – кофир, жоду, хунхор, жайрон, наргис, юлдуз, шаҳлога ташбиҳ қилинади. Шунингдек кўз билан қош, киприк, қовоқ тасвири кўп учрайди, боиси улар ёнма-ён жойлашган, тағин кўз боғлиқ ашк – кўз ёшига эътибор кучли даражада. Бундан ташқари кўз ва кўнгил тасвири мавзуи анча етакчи, чунки кўз ва кўнгил, кўнгил ва кўз бир-бирига анча вобаста, шундан ушбу мавзуга тез-тез мурожаат этилиши табиий ҳолдир.

Библиографические ссылки

Кошғарий, Маҳмуд. Девону луғоти-т-турк (Туркий сўзлар девони). Нашрга тайёрловчи: Қосимжон Содиқов. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт - матбаа ижодий уйи, 2017. – 488 б.

Навоий А. Асарлар. Ўн беш томлик. Т.I. Ғаройибус - сиғар. Нашрга тайёрловчи Ҳамид Сулаймон. – Тошкент: Ўзадабийнашр, 1963. – 496 бет.

Навоий Алишер. Асарлар. 15 томлик. Т.2. Наводируш - шабоб. Нашрга тайёрловчи Ҳамид Сулаймон. – Тошкент: Ўзадабийнашр, 1963. – 428 бет.

Рабғузий, Носируддин Бурҳонуддин. “Қисаси Рабғузий”. К.I. – Тошкент: Ёзувчи, 1990.

– 240 б.

Саройи Сайфи. Шеърлар.Гулистон. Нашрга тайёрловчи Эргаш Фозилов. –Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашўриёти, 1968. –256 бет.

Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари.II жилд. (XIV–XV асрнинг бошлари). Тузувчи, изоҳ ва шарҳлар муаллифи: ф.ф.д., проф. Насимхон Раҳмон. –Тошкент: ЎзР ФА “Фан” нашриёти, 2007. – 320 б.

Загрузки

##submissions.published##

2021-11-03