ЭРКИН ВОҲИДОВ ҒАЗАЛЛАРИДА ТАЛМЕҲ САНЪАТИНИНГ ЎРНИ
##article.subject##:
илмҳойи сегона, илми бадеъ, талмеҳ, ошкора талмеҳ, яширин талмеҳ##article.abstract##
Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг “Ёшлик девони”дан жой олган ғазалларидаги бадиий санъатлар, жумладан, талмеҳ санъати ҳақида мулоҳаза юритилади. Илмий фикрлар девондан олинган шеърий мисоллар ёрдамида асослаб борилади. Талмеҳ санъати - бу шеърда тарихий-афсонавий шахс, жой ёки воқеа номларини келтириш орқали ўқувчига бадиий фикрни янада таъсирчанроқ етказиш санъатидир. Эркин Воҳидов ижодини кузатиш давомида Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Фузулий каби тарихий, Фарҳод ва Ширин, Лайли ва Мажнун каби афсонавий шахслар ҳамда Карбало, Беҳистун каби тарихий географик жой номлари воситасида талмеҳ санъатининг намуналари яратилганига амин бўлиш мумкин. Бу шахслар ва географик номлар шоир мақсадини юзага чиқариш воситасигина бўлиб қолмай, ўқувчидан ҳам муайян дид ҳамда бадиий савияни талаб қилади.
Библиографические ссылки
Болтабоев Ҳ. Мумтоз Шарқ поэтикаси. Т.: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси давлат илмий нашриёти, 2006.
Ҳожиаҳмедов А. Мумтоз бадиият луғати. – Т.: Янги аср авлоди, 2008.
Навоий А. Бадойиъ ул-бидоя, МАТ, 1-том. – Т.: Фан, 1987.
Sirojiddinov Sh. va boshqalar. Navoiyshunoslik. – T.: TAMADDUN, 2018.
Воҳидов Э. Ёшлик девони. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти, 1969.
Шайх Аҳмад Тарозий. Фунун ул-балоға. – Т.: Хазина, 1996.
Исҳоқов Ё. Сўз санъати сўзлиги. – Т.: Зарқалам, 2006 й.
Худайберганов Н. Бадиий кашфиёт талаби билан. // “Шарқ юлдузи”, 1971 й., 8-сон, 190- 211-бет.
Воҳидов Э. Танланган асарлар. – Т.: “Sharq”, 2018. – 688б.
https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/saydi-umirov-erkin-vohidov-va-ona-tilimiz.html