МУСТАҚИЛЛИК ДАВРИ ЎЗБЕК РОМАНИДА ЁЛҒИЗЛИК МАСАЛАСИ ТАЛҚИНИ: ТОҒАЙ МУРОДНИНГ “БУ ДУНЁДА ЎЛИБ БЎЛМАЙДИ” АСАРИ МИСОЛИДА
##article.subject##:
модернизм, Ботир фирқа, ёлғизлик, жамият, тузум, эътиқод, руҳий эврилиш##article.abstract##
Мақолада муаллиф руҳияти ҳамда бадиий асар руҳиятидаги чамбарчас боғлиқликлар акс этган. Маълум қонун-қоидаларга бўйсунувчи тузум ўзгаргач, жамиятнинг айрим қиёфалари ҳам ўзгаради, аммо умрининг анча қисмини яшаб ўтган муҳитидаги қолипидан чиқа олмай қийналган қаҳрамон руҳиятидаги эврилишлар талқин этилган. Инсон эътиқодини чилпарчин қилувчи омиллар жамият қарашлари билан алоқадорлиги қай даражада эканлиги тадқиқ этилган. Қаҳрамон нутқидан, ички монологдан фойдаланилган ҳолда атрофини қуршаб олган муҳитга, одамларга, Ботир Фирқанинг ўзига баҳо берилган. Асар ғояси ҳам муаллифнинг ўзига хос позицияси орқали ёритилгани кўрсатилган. Бундан мақсад, асар қаҳрамонининг ёлғизлик муаммосига сабаб бўлган омилларни биографик элементлар орқали ҳам ўрганиш, бош образ ҳамда жамият ўртасидаги, ўзининг дунёқараши ўртасидаги ички конфликтни таҳлилга тортишдан иборат.
Библиографические ссылки
Парандовский Ян. “Сўз кимёси” – Жаҳон адиблари адабиёт ҳақида. – T.: Маънавият, 2010. 246 б.
Пузанова Ж.В. Философия одиночества и одиночество философа. М.Изд.РУДН, 2003.
–с.47.
Т. Мурод. Бу дунёда ўлиб бўлмайди. Шарқ нашриёти. -Т.: 2001 й.
У.Норматов. “Сокин кўнгил розлари”. //Ўзбекистон адабиёти ва санъати.–2004, № 30.
У.Норматов. Беназир бадиий обида ёхуд асрлар ғами силсиласининг интиҳоси. Ўзбек адабий танқиди. “Турон - Иқбол”. -T.: 2011 й.
Ўзбек адабий танқиди (антология). – Тошкент: Turon-Iqbol, 2011.
Қўчқорова М. Замонавий прозада руҳият талқини. www. ziyouz.com
Қ.Йўлдошев. Узун йўл боши ёки эркин сўз умри. www. Khurshid Davron.uz
Қуронов Д. Адабиёт назарияси. – Тошкент: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти.2004
www.arxiv.uz