“ДАШТУ ДАЛАЛАРДА” НОВЕЛЛАСИДА ХАРАКТЕР ЯРАТИШ МАҲОРАТИ

##article.authors##

  • Акрам Тошпўлатов

##article.subject##:

характер, тимсол, руҳий кечинмалар, миллий ғурур, эрлик шаъни, новелла, маҳорат, фольклор анъаналари, урф-одатлар, воқеа-ҳодиса

##article.abstract##

Ўзбек ҳикоячилигида реал воқеа ва ҳодисаларга асосланган, анъанавий усулда ёзилган, юксак бадиий-эстетик қувватга эга бўлган ҳикоялар бармоқ билан санарлидир. Шундай ҳикоялардан бири шубҳасиз, Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Дашту далаларда” асари ҳисобланади. Ҳикояда эл назаридан четда қолган, аммо ички маънавий олами билан барчани лол қолдира оладиган, ўзбек халқининг, миллатининг менталитетини асрлар оша сақлаб қолишга хизмат қиладиган характерлар тадқиқ этилган. Шунингдек, мақолада ўзбекона ор- номус, ҳаё, ғурур, эрлик шукуҳи, шаъни, аёл характеридаги нозик инжа кечинмалар руҳий- психологик жиҳатдан максимум даражага кўтарилганлигини исботлашга ҳаракат қилинган. Мурод Муҳаммад Дўстнинг фольклор анъаналари асосида яратган “достони” (ҳикояси) завқ- шавқ билан ёзилган, нафақат ёзилган, балки тирик табиат тасвири, беғубор осмон остидаги ғам ва ташвишларга, шодлик ва қувончларга тўла ижтимоий ҳаёт Полвон тимсолида саҳналаштирилгани, шундай характергина миллат тимсолига айлана олишлиги тадқиқотда ўз аксини топган.

Библиографические ссылки

Эшонқул Н. Мендан менгача. Тошкент. Akademnashr. 2014. – Б.508

Карим. Б. Наср руҳи – аср шукуҳи (Сўз боши). ХХ аср ўзбек ҳикоялари антологияси. Т. ЎзМЭ. 2009. – Б. 623

ХХ аср ўзбек ҳикоялари антологияси. Т. ЎзМЭ. 2009. – Б. 623

Қўшжонов М. Маъно ва мезон. Т. Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти. 1974. – Б. 183

Ойбек. Асарлар. 9-том. Т. Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 1974. – Б. 347

Норматов У. Новелла бағридаги туғён. ЎзАС. 2012. 14-декабрь.

Комилов Н. Тафаккур карвонлари. Т. Шарқ. 2011. – Б. 319

Загрузки

##submissions.published##

2021-11-03