ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК АДАБИЁТИДА ҚУШЛАР ОБРАЗИ

##article.authors##

  • Ўраева Дармоной Саидахмедовна
  • Назарова Гулбаҳор Пирмановна

##article.abstract##

Маълумки, жаҳон адабиётида миф ва асотирлар жуда муҳим ўрин тутади. Қайси бир миллат адабиётига назар солмасак, миф ва эртаклар миллатнинг яшаш тарзи, хусусиятларини ўзига мужассам этганлигининг гувоҳи бўламиз. Миф ва эртакларнинг асосий қаҳрамонлари эса турли миллат адабиётларида ўзгача бўлишига қарамай, барчаси яхшилик ва эзгулик сари чорловчи образлар ҳисобланади. Бу образларнинг баъзилари реал ҳаётда мавжуд бўлмасада, эртак ва афсоналардаги образлари орқали кўпчиликнинг кўнглидан жой олган десак муболаға бўлмайди. Инглиз ва ўзбек адабиётида мифологик обрзларни қиёсий ўрганар эканмиз, бу икки миллат адабиётидаги мифологик образлар орасида муштарак хусусиятлар билан бирга тафовутларни ҳам кўриш мумкин.

Жаҳондаги турли халқлар оғзаки ва ёзма адабиётида қушлар образи алоҳида ўрин тутади. Улар кўриниши, овози орқали бир-биридан фарқ қилса-да, кўпинча яқин маъноларда, ўхшаш бадиий-эстетик функцияларда талқин этилиши жиҳатидан эътиборни тортади. Худди шу томонлама дунё халқлари орасида қушлар ҳақида кенг тарқалган афсона ва эртаклар диққатга сазовордир. Афсона ва эртакларда кўп қўлланиладиган қушлардан бойқуш, қарға, симурғ, қақнус каби қушлар образи ҳар иккала адабиёт намуналарида ўзгача образни акс этган. Масалан, қарға образи иккала адабиёт намуналарида ҳам худди бойқушлардек гоҳ салбий, гоҳ ижобий тимсол сифатида акс эттирилган. Инглиз адабиётида мифологик тоғ қуши – Робин кенг қўлланадиган образлардан бири бўлса, ўзбек адабиётида симурғ, қақнус, хумо каби қушлар образи мавжуд. Қушлар образи инглиз ва ўзбек адабиёти намуналарида ўз ўрнига эга бўлиб, улар аҳамиятли тимсоллардан саналади.

Библиографические ссылки

A dictionary of English and Folk names of British birds. www.fogottenbooks.com. 2016.

Birds and Bird-lore in the Literature of Anglo-Saxon England. Mohamed Eric Rahman Lacey. Submitted for the degree of Ph.D., University College. – London, 2013

Owls in Mythology and Culture. Deane Lewis. The Owl pages. html

The Morrigan: Phatom Queen and Shape-Lifter. Irish myth and legends. html

Zuhra Mamadaliyeva. Qaqnus timsoli talqinlari. Mumtoz adabiyotda qushlar obrazi. Xurshid Davron kutubxonasi. www.kh-davron.uz

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 2-том. Б ҳарфи. – Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси ” Давлат илмий нашриёти, 2015.

Загрузки

##submissions.published##

2021-11-03