«ДЕВОНИ ГАДО»НИНГ ПОЭТИК ТАХЛИЛИ ВА ТАРКИБИ

##article.authors##

  • Асланова Ҳафиза Абдурахимовна

##article.subject##:

бадиий санъатлар, поэтика, девон, ғазал, туюқ, қитъа, рубоий, қасида, жанр, достон

##article.abstract##

Шарқда Девон тузиш шоирнинг етуклик белгиси бўлган, шоирлар ўз девонларининг мазмунан ва шаклан ранг-баранг бўлишига эътибор берганлар. Девон тузиш X-XI асрлардан бошланган, унинг шаклланиш даври Шайх Саъдий замонасига тўғри келади. Ўзбек адабиёти тарихида девон тузиш Лутфий, Саккокий, Атоий, Гадоий каби шоирлар ижоди билан боғлиқ. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Навоийгача бўлган давр адабий жанрлар такомили ва мавзулар кўламида Гадоий ижодининг ҳам алоҳида ўрни бор. У нафақат рамал баҳрида битилган кўплаб ғазаллари, балки ҳaзaж, музoреъ, мужтaсс, рaжaз, xaфиф бaҳрлaри вa улaрнинг тaрмoқлaридa ярaтилгaн ижод намунаси билан мазкур баҳрлар тараққиётига ҳам ҳисса қўшди. Бу давр шоирлари ижодида мажоздан ҳақиқатга жилваланган соф ва пок ишқни куйлаганлар. Ғазалларда инсон камолоти тараннумида ифодаланган маърифий-тасаввуфий бадиий талқин этилган. Мунозара ва достон каби катта ҳажмли асарларида ҳам ёрқин баён этишган. Айни шу давр адабий муҳити ўзбек адабий тилининг ривожланишига ва мустаҳкамланишига ҳам катта ҳисса қўшди. Адабий тур ва жанрларнинг равнақ топишида ҳам муҳим аҳамият касб этди. Бу даврда ғазал, рубоий, қитъа, туюқ, қасида, нома, мунозара, достон ва бошқа жанрларда хилма-хил асарлар яратилди. Гадоийни етиштирган давр, яъни ХV асрдаги Мовароуннаҳр ва Хуросондек улкан мамлакатлардаги ниҳоятда мураккаб тарихий шароит, ижтимоий тузум, маданий ва адабий ҳаёт шарқшунос, адабиётшунос олимлар асарларида, илмий тадқиқотларида ёритилган.

Библиографические ссылки

Аҳмадхўжаев Э. Гадоий (Ҳаёти ва ижодий мероси). – Т.: Фан, 1978.

Аҳмадхўжаев Э. Гадоий ижодининг ўрганилишига доир, Гадоий девонининг нодир нусхаси //«Адабий мерос». 2 – китоб. – Тошкент: Фан, 1971.

Абдураззоқ Самарқандий. Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн. – Т.: Фан, 1969.

Алишер Навоий. Тўла асарлар тўплами. 10-том. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт- матбаа ижодий уйи, 2012.

Рустамов М. Гадоий девонининг луғати ва матни. ЎзФА Алишер Навоий номидаги Давлат музейи таҳрир бўлими. – Т., 2007.

Рустамов Э.Р. Узбекская поэзия в первой половене XV века. –Л.- М., 1963.

«Девони Гадо» (ﮐﺪآ دڍۈ١ڹ) 981-рақамли инвентарь. Қўлёзма. 153 варақ.

Загрузки

##submissions.published##

2021-11-02