ЗУЛФИЯ ИЖОДИДА ДАРАХТ ОБРАЗИ ВА РАМЗИЙЛИК
##article.subject##:
Зулфия, йил фасллари, образ, рамз, инсон сиймоси##article.abstract##
Шарқ мумтоз шеъриятида йил фаслларини бадиий талқин этиш ўзининг чуқур илдизларига эга. Х-ХII асрлар адабиёти намуналари, ундан кейинги давр ижодкорлари, хусусан, Алишер Навоий, Бобур, Огаҳий, Фурқат каби шоирлар назмида йил фасллари инсон умрига нисбат берилиши, лирик қаҳрамоннинг руҳият манзараларини акс эттирувчи бадиий детал, шеърий асарда фалсафий хулосалар чиқаришга восита сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур адабий анъана замонавий ўзбек шеъриятида ҳам муваффақиятли давом эттирилди. Ушбу мақолада ўзбек адабиётининг йирик вакили Зулфия ижодидаги фасллар тасвири берилган шеърлар таҳлил қилинган. Мақолада асосан фасллар тасвири ва дарахт образининг рамзий маъноларига урғу берилган ва шоира ижодида бу образга сингдирилган рамзий-тимсолий мазмун ва унинг ўзига хослиги ҳақида сўз боради.
Библиографические ссылки
Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20 томлик. 3-том. Хазойин ул-маоний: Ғаройиб ус-сиғар. – Тошкент: “Фан” 1988. – 616 б.
Бобур. Сочининг савдоси тушди: Шеърлар. Нашрга тайёрловчи, сўз боши ва изоҳлар муаллифи Э.Очилов, масъул муҳаррир В.Раҳмонов. – Тошкент: “Шарқ”, 2007. – 288 б.
Воҳидов Э. Танланган асарлар. – Тошкент: “Шарқ”, 2018. – 688 б.
Зулфия. Сайланма. Нашрга тайёрловчилар Ҳ.Олимжонова, О.Олимжонов. – Тошкент: “Шарқ”, 2015. – 272 б.
Zulfiya. Bahor keldi seni so’roqlab: She’rlar. – Toshkent: “Yangi asr avlodi”, 2019. – 192 b.
Икром Отамурод. Ёбондаги ёлғиз дарахт. www.ziyouz.com кутубхонаси.
Муҳаммад Юсуф. Шоир севгиси. Тузувчи: Назира ас-Салом. – Тошкент: “Ношир”, 2014. – 196 б.
Орипов А. Танланган асарлар. 4 жилдлик. 1 жилд. Шеърлар ва достонлар Тошкент: “Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти”, 2000. – 432 б.
Орипов А. Эверест ва уммон. Шеърлар. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2017 йил. – 392 б.
Чўлпон. Яна олдим созимни. Роман, драма, шеърлар. – Тошкент: “Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъан нашриёти”, 1991. – 576 б.
Ўроқова Н. Сўнгги давр ўзбек достончилигида ижодкор услуби ва индивидуаллиги (Икром Отамурод ва Усмон Қўчқор достонлари асосида) филология фанлари бўйича фалсафа доктори [Рhd] диссертацияси. Қарши, 2019. 146 б.