АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ВА ЖЎРЖИ ЗАЙДОН: АДАБИЙ ТАЪСИР ВА ЎЗИГА ХОСЛИК
##article.subject##:
адабий таъсир, роман, образ, реализм, адабий ўхшашлик, новаторлик, анъана, маҳорат##article.abstract##
Миллий адабиётлар бир-бирларининг ютуқлари, тажрибаларини алмаштирган ҳолда ривожланиб борадилар. Машҳур ёзувчи Абдулла Қодирий ижоди ҳам нафақат ўзбек насри, балки туркий халқлар романчилиги ривожида ҳам салмоқли ўрин эгаллайди. Шу билан бирга, моҳир ижодкор ўз асарларини яратиш давомида Ғарб ва Шарқ насри ютуқларидан унумли фойдаланди, ўзбек реалистик насрига асос солди.
Мақолада араб ёзувчиси Ж.Зайдоннинг "Фарғона келини" ва А.Қодирийнинг “Ўткан кунлар” ва "Меҳробдан чаён" романи адабий таъсир жиҳатидан қиёсланган, ёзувчиларнинг ўзига хос услуби, романлардаги бош образларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари аниқлашга ҳаракат қилинган. Шунингдек, буюк ўзбек романнависи Абдулла Қодирийнинг ўзбек ва қардош халқлар миллий романчилигига қўшган ҳиссаси, ёзувчининг характерлар яратиш маҳорати, адабий таъсир муаммоси таҳлил қилинган.
Библиографические ссылки
Zaydon J. “Farg’ona kelini” ziyouz.com kutubxonasi-2008.
Қаҳҳор А. Асарлар. -Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, - 1971, 6 – том 21 – бет.
Қўшжонов М. Моҳият ва бадиият. – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти – 1977, 88-бет.
Қодирий А. Ўткан кунлар. –Тошкент: Шарқ, 2009.
Қодирий. Меҳробдан чаён . – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт - матбаа ижодий уйи – 2017.
Қодирий А. Отам ҳақида. -Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти -1983.