ҚОЗОҒИСТОН ЎЗБЕКЛАРИ ФОЛЬКЛОР АСАРЛАРИНИНГ ЛИНГВОМАДАНИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

##article.authors##

  • Робия Мамбетова

##article.subject##:

Қозоғистон, миллий руҳ, халқ оғзаки ижоди, алла, ўзбек-қозоқ қардошлиги, она тили, бадиий тафаккур

##article.abstract##

Мустақиллик йилларида миллий ўзлигимизни англаш, халқ маънавиятини юксалтириш, ўзбек тилининг қўлланиш доирасини кенгайтиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Президентимизнинг оқилона сиёсати туфайли Марказий Осиё давлатлариаро муносабатларнинг янги босқичда ривожланаётганлиги қўшни давлатлар ҳудудидаги миллатдошларимиз билан алоқаларнинг қайта жонланишига сабаб бўлди. Бу эса она тилимизнинг халқ тарихи, маданияти ва маънавиятининг ўзига хос ифодачиси, юксак эстетик қимматга эга қадрият эканлигини яна бир бор исботлади. дунёда миллатлар ва мамлакатларни бир-бирига яқинлаштирадиган, қадрдон қиладиган омиллар жуда кўп, лекин уларнинг орасида халқ оғзаки ижоди юксак чўққиларни эгаллайди. Фольклор асарлари орқали халқлар бир- бирининг турмуш тарзини, маданияти ва қадриятларини мунтазам ўрганиб, бир-бирларини руҳан бойитиб бормоқдалар. Хусусан, Қозоғистон ўзбеклари билан ҳар томонлама муносабаиларнинг жонланиши илмий, ижодий ва маданий алоқаларга кенг йўл очиб берганлиги тилшунослик соҳасида ҳам ўзаро ҳамкорлик имкониятларини кенгайтирди. Мазкур мақолада Қозоғистон ўзбеклари фольклор асарларининг лингвомаданий хусусиятлари тадқиқ қилинади.

Библиографические ссылки

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи//Ўзбекистон овози газетаси. 21.10.2019; https://uza.uz

Бобур З.М. Бобурнома. Тошкент: “Юлдузча”, 1990.

Мамажонов А. Қўшма гапларда антитеза// Ўзбек тили ва адабиёти.1990, 6-сон.

Маҳмудов Н. Ўхшатишлар – образли миллий тафаккур маҳсули.Ўзбек тили ўхшатишларининг изоҳли луғати/Маҳмудов Н. Худойберганова Д. Ўзбек тили ўхшатишларининг изоҳли луғати. Тошкент: “Маънавият”, 2013.

Мирзаев Т. ва бошқалар. Ўзбек фольклори. Дарслик. Алмати.: “ССК” нашриёти, 2021.

Мўминов Ғ. Изланишларимдан қатралар. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт- матбаа ижодийуйи, 2006.

Нурмонов А. Тилшуносликнинг психология билан муносабати // Танланган асарлар. 3 жилдлик. – Тошкент: Академнашр, 2012.

Орифжонов Н. Сўзбоши.Танланган асарлар. Алмати.: “Дала”, 2003.

Сайфуллаев Б.Н. “Ўзбе-қозоқ диалектал фраземаларининг таркибий хусусиятлари. Фан ва жамият. Илмий-услубий журнал.

Саттор М. Ўзбекнинг гапи қизиқ. Тошкент: “ФАН”, 1994.

Сафаров Ш. Когнитив тилшунослик. Жиззах.: “Сангзор” нашриёти, 2006.

Сейданов Қ. Навоий ва Абай. Ўзбек – қозоқ адабий алоқалари.Т.: “Машҳур – пресс”,

.

Тўхлиев Б. Ўзбек адабиёти. Тошкент: Ўқитувчи, 2000.

Ўзбек – қозоқ адабий алоқалари. Мақолалар тўплами. – Тошкент: «MASHHUR -

PRESS» нашриёти, 2018.

Федин К.Маҳорат ҳақида. Бадиий ижод ҳақида. Ёзувчиларнинг нутқ ва мақолалар тўплами. Тошкент: Фан, 1960.

Ҳакимов М. Ўзбек прагмалингвистикаси асослари. Тошкент: Akademnashr, 2013.

Ҳамидов З. Боқий сўз. Тошкент: “Тамаддун” нашриёти, 2017.

Ҳой-ҳой ўлан, жон ўлан... Қозоғстон ўзбекларининг халқ оғзаки ижоди.Шимкент: 2019.

Шарафиддинов О. Адабиёт тилдан бошланади. Ўзбекистон адабиёти ва санъати. Тошкент: 1986, 5 сентябрь.

Шомақсудов Ш. Шораҳмедов Ш. Маънолар махзани. Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2018.

Загрузки

##submissions.published##

2025-09-18