ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВА ШЕЪРИЯТИДА МИЛЛИЙ ЎЗЛИК ТУЙҒУСИНИНГ ФАЛСАФИЙ – ТАРИХИЙ ТАЛҚИНИ
##article.subject##:
қадрият, замон, рамзийлик, бадиий тафаккур, шеър, қалб, овул, ўт, замон, жамият, инсон, ўзлик, миллий руҳ##article.abstract##
Миллий ўзлик, миллий руҳ ва чизгиларни излаш ҳамда англаш ниҳоятда мураккаб жараён ҳисобланади.Тақдир синовларини енгиш умидида инсон қалби олам кўксидан кўра ҳам кенгаяди, осмон ва эркка интилади. Ҳақиқий ижодкор ҳамиша ўз – ўзига талабчан бўлади, фикр ва туйғуларини, ҳаёт ҳақиқатлари ҳақидаги қарашларини обдон пишитиб, қайта – қайта таҳлил қилиб, ниҳоясига етказиб, сўнгра қоғозга туширади. Тарих воқеликларини бериш орқали давр, жамият ва муҳит ҳақида ҳаққоний хулоса чиқаришга уринади. Ҳалима Худойбердиева сўз масъулиятини чуқур ҳис этади, унинг воқеликни кўриш, идрок этиш ва бадиий талқин қилишида ўзига хос миллий руҳ, миллий ўзлик туйғуси пойдевор вазифасини ўтайди. У фарзандлик бурчини юртга, киндик қони томган тупроққа садоқатда, фидойиликда ва халқ кунига ярашда, деб билади. Курашчанлик, жанговарлик руҳи, янги фикр, қизғин баҳс шоира ижодининг мустаҳкам фалсафий – маърифий, ғоявий – эстетик заминига айланган. Муҳими, шоира ҳеч кимга кўр - кўрона эргашмади, чигал ва мураккаб, зиддиятларга тўла дунёда ўз сўзини топишига ишонди. Мазкур мақолада Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева шеъриятида миллий ўзлик туйғусининг фалсафий – тарихий талқини тадқиқ қилинади.
Библиографические ссылки
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги
«Тараққиёт йўлимизнинг шиддати янада ошаверади» мавзусидаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси // Халқ сўзи, 2018 йил, 29 декабрь.
Президент Ш.Мирзиёевнинг А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташрифи. ЎзА, 2020 йил, 20 май.
Салимов О. Янги Ўзбекистон давлати. – Т.: “Маънавият”, 2023.
Шарафиддинов О. Танланган асарлар. – Т.: “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти 2019.
Фалсафа. Қомусий луғат. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2020.
Жўраев Н. Вақт ва фазо. – Т.: “Маънавият” нашриёти, 2021.
Саидов А. Янги Ўзбекистоннинг сиёсий – ҳуқуқий фалсафаси. Т.: “Маънавият” нашриёти, 2023.
Шарафиддинов О. Инсонларга бўлиб ҳамнафас... // Ўзбекистон маданияти. – Т.: 1978 йил, 10 февраль
Ғафуров И. Мангу латофат. – Т.: “Шарқ” матбаа- нашриёт концерни, 2008.
Ёқубов О. Сўз. Тошкент.: “Шарқ” нашриёт – матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти, 2019.
Ботиров Б.М. Ўзбек миллий характери шаклланишида қадриятлар таъсирининг психологик хусусиятлари. Психол. фанл. номз дисс. автореферати – Т., 2011.
Жавбўриев М.М. Бадиий таржимада миллий характер ва тарихий давр колоритини қайта яратиш. Филол. фанл. номз. ... дисс. – Т., 1991.
Ташанов К.Ю. Таржимада миллий характерни қайта тиклаш. Филол. фанл. номз дисс.
– Т., 1991.
Суюн А. Ўзлик. – Т.: “ШАРҚ” нашриёт – матбаа концерни Бош таҳррияти, 1999.
Раҳимжонов Н. Давр ва ўзбек лирикаси. – Т.: “ФАН” нашриёти, 1999.
Худойбердиева Ҳ. Танланган асарлар. – Т.: “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти 2022.
Худойбердиева Ҳ. Сайланма. 1- 4 –ж. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт – матбаа ижодий уйи., 2018.
Маҳмудова Д. Ҳалима. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт – матбаа ижодий уйи., 2015.