ЭРКИНОЙ СУЛТОНОВА ШЕЪРЛАРИНИНГ ЛИНГВОСТИЛИСТИК ТАДҚИҚИ

##article.authors##

  • Озодахон Мусаева

##article.subject##:

табиат, сўз бирикмаси, куз, мақол, ибора, тил, маҳорат, тазод, лексик қатлам, услуб, тасвир

##article.abstract##

Бадиий асар образли нутқнинг чексиз имкониятларини юзага чиқарувчи энг муҳим восита ҳисобланади. Бунда, асосан, ижодкорнинг сўзни руҳан ҳис қилиши, сўзни қўллашдаги бадиий маҳорати етакчи вазифани бажаради. Таниқли шоира ва таржимон Эркиной Султонованинг назмий ва насрий асарлари энг аввало миллий руҳ, миллий ўзлик туйғусининг, қадрият ва дунёқарашнинг бадиий ҳамда ҳаётий оҳангларда рангин, ўта таъсирчан ифодаланиши билан қимматлидир. Муаллифнинг ҳаётий позицияси, дунёқараши, воқеликка муносабати кўнгил концептида яна ҳам ёрқинроқ намоён бўлади.Унинг шеърларида қофиялари пишиқ, ички оҳанглари ниҳоятда жарангдор, жозибали, ҳар бир сўз, ҳар бир ибора инсоний самимий туйғулар ифори, нафосати билан зийнатланган.Шоира оддий ҳаётий воқеалардан фалсафий хулоса чиқарар экан, киндик қони томган табаррук тупроққа садоқатнинг, миллатлараро тотувликликнинг илдизларини халқ оғзаки ижоди намуналаридан излайди, шеърий санъатлар воситасида ёрқин миллий образлар яратади, унинг янги қирраларини кашф этади, китобхоннинг қалб торларини чертадиган оҳангни топади.Мазкур мақолада шоира Эркиной Султонова шеърларининг лингвопоэтик, лингвостилистик хусусиятлари тадқиқ қилинади.

Библиографические ссылки

Маҳмудов Н. Ўхшатишлар – образли миллий тафаккур маҳсули.Ўзбек тили ўхшатишларининг изоҳли луғати/Маҳмудов Н. Худойберганова Д. Ўзбек тили ўхшатишларининг изоҳли луғати. Т.: “Маънавият”, 2013.

Мамажонов А. Қўшма гапларда антитеза// Ўзбек тили ва адабиёти.1990, 6-сон.

Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тилининг фразеологик луғати. Т.: Қомуслар Бош таҳририяти, 1992.

Шомақсудов Ш. Шораҳмедов Ш. Маънолар маҳзани. Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2018.

Ўзбек халқ мақоллари. Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989.

Буркитбаева Ш.Д. Тәуелсіз Қазақстандағы түркі халықтары поэзиясы: тарихи таным және ұлттық бірегейлік (ахыска түріктері, өзбек, ұйғыр, татар ақындарының шығармалары бойынша).Философия докторы (PhD) дәрежесін алу үшін дайындалған диссертация. Алматы, 2021.

Зуннунов А. Ҳотамов Н. Адабиёт назариясидан қўлланма. Т.: “Ўқитувчи”, 1987.

Исҳоқов Ё. Сўз санъати сўзлиги. Т.: “Ўзбекистон” нашриёти, 2014. – 320 б.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 3-ж. Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2007.

Туркистонлик шоир ва ижодкорлар. Тўплам. –Туркистон, 2013.

Ёқубов О. Сўз. Тошкент.: “Шарқ” нашриёт – матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти, 2019.

Дадабоев Ҳ. Ўзбек адабий тили лексикаси тарихи. Тошкент.: “Фан”, 2007.

.Ефимов А.И. Стилистика художественной речи. Москва.: “Наука”,1981.

Ҳамидов З. Боқий сўз. Т.: “Тамаддун” нашриёти, 2017.

Саттор М. Ўзбекнинг гапи қизиқ. Т.: “ФАН”, 1994.

Мўминов Ғ. Изланишларимдан қатралар. Т.:Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодийуйи, 2006.

Каримов С. Ўзбек тилининг бадиий услуби. Самарқанд. 1993..

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 1-ж., Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006.

Маҳмудов Н. Тил. – Тошкент: Ёзувчи, 1998.

Султонова Э. Қалдирғоч қанотида. Шимкент – 2014.

Султонова Э. Уммон кўнгил. Чимкент – 2024.

Загрузки

##submissions.published##

2024-10-31