АБДУРАУФ ФИТРАТ ШЕЪРИЯТИДА МИЛЛИЙ ЎЗЛИК ВА ҚАЛБ ИНҚИЛОБИ

##article.authors##

  • Минходжиддин Ходжиматов

##article.subject##:

ўтмиш, эътиқод, зулук, ўлка, қалб, миллий руҳ, бадиий тафаккур, юрт, қадрият, мозий, юлдуз, хоқон, қайғу

##article.abstract##

Миллий ўзига хосликни англаш бевосита шахс ва жамият ҳаёти, миллат тарихи ва тақдири билан боғлиқ ҳодисадир. Дунёда инсоннинг эрки, қадр-қиммати ва шаънидан баландроқ ҳеч нарса йўқ. Ватанга қўшилиб сўз ва қалбнинг турғунликка маҳкум этилганлиги сўз ва эрк, юрт ишқи билан ёнган чин шоир юрагини ўртайди. Ҳақиқий санъаткор учун лоқайд, ўз қадрини йўқотган одамлар қалбида ғурур уйғотиш осон эмас. Топталаётган туғёнларда халқнинг неча минг йиллик қадриятлари, маданий мероси ва анъаналари ҳам борлигини ҳис қилиш ижодкор учун ҳақиқий фожиа эди. Ўзлигидан мосуво бўлган миллатнинг эртанги куни, келажаги ҳам таназзулга юз тутиши аниқ. Инсон мураккаб мавжудот бўлганлиги учун ҳам, унинг моҳиятида миллий ўзлик, эзгулик ва гўзалликни ҳис қилиш, ҳиссиётларнинг покизалиги, мақсадларнинг муштараклиги жуда муҳим. Адабиёт – сўз, унинг замиридаги туйғулар орқали тафаккурга таъсир қиладиган, инсон шахсини, дунёқарашини шакллантирадиган кучдир. Шу маънода Туркистондаги жадид адабиёти, хусусан Абдурауф Фитрат асарлари нафақат ўзбек, балки минтақадаги барча халқлар тақдирида, миллий адабиётларнинг кейинги ривожланиш босқичларида миллий ўзлик туйғусини уйғотувчи, миллионлаб юракларда миллий истиқлол руҳини камол топтирувчи куч сифатида прогрессив аҳамият касб этди. Унинг “Миррих юлдузига”, “Юрт қайғуси”, “Ўгут”, “Беҳбудий сағанасин изладим” каби оташин шеър ва сочмаларида олам ва одам қалбидаги руҳий изтироблар, оғир кечинмалар, зиддият ва оғриқ нуқталар ифодаланган. Мазкур мақолада Абдурауф Фитрат шеъриятида устувор мавзуларга айланган юрт қайғуси, миллий ўзлик, эрк ва қалб инқилоби масалаларининг бадиий талқини ўрганилади.

Библиографические ссылки

Президент Ш.Мирзиёевнинг Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқи. Маънавият ҳаётимизда янги куч, янги ҳаракатга айланиши керак. ЎзА, 2023 йил, 23 декабрь.

Мирзиёев Ш. Янги Ўзбекистон стратегияси. Т.: “Ўзбекистон” нашриёти, 2021. 3.Қосимов Б.Миллий уйғониш. Т.: “Маънавият” нашриёти, 2002.

Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 5-ж. Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти , 2003.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 2-жилд. Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 4-жилд. Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2007.

Шарафиддинов О. Танланган асарлар. – Т.: “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти, 2019.

Фитрат А. Танланган асарлар. Тошкент.: “Маънавият”, 1998.

Султон Х. Мингта Фирдавсий керак... / Ҳақиқат жамоли. – Т.: “Машҳур-пресс”, 2019.

Қулжонов А. Фитрат дунёси / Гулистон.: “Зиё”, 2007.

Қодирий А. Ўткан кунлар. Роман ва унинг тақдири. – Т.: “Zilol buloq”, 2019.

Каримов Н. Мавлоно Фитрат. Фитрат.Танланган асарлар. Т.: “Маънавият” нашриёти, 2020. 13.Бунин И. Темурхон. Тийрамоҳ (тарж. Ғулом Мирзо). – Т.: “ДАВР ПРЕСС”, 2018.

Саидов А. Иван Бунин ижод чаманидан нажиб гулдаста / И.Бунин Тийрамоҳ (тарж. Ғулом Мирзо) Т.: “ДАВР ПРЕСС”, 2018.

Назаров Б. Фитрат ва Бунин // Тафаккур. 2015, 4- сон.

Каримов Н. ХХ аср адабиёти манзаралари. – Т.: “OZBEKISTON”, 2008.

Алимова Д. Жадидчилик ҳаракатининг ижтимоий-сиёсий моҳияти ва жадидлар тафаккури. Т.: “Университет”, 1999

Назаров Б. Жадидчилик: ислоҳот, янгиланиш, мустақиллик ва тараққиёт учун кураш. Т.: 1999.

Алимова Д. Рашидова Д. Махмудходжа Бехбудий и его исторические воззрения. - Т.: Маънавият, 1998.

Шарипов Р. Жадид адабиётида янгиланиш, ислоҳот ва мустақиллик учун кураш. Т.: 2005.

Қосимов Б. Маслакдошлар. Т.: 1994.

Шарипов Р. Жадид адабиётида янгиланиш, ислоҳот ва мустақиллик учун кураш ғояларининг акс этиши. Т.: 2023.

Ражабов Н.Р. Маънавият сарчашмалари. - Т.: Фан, 1999.

Ражабов Қ. Жадидлар - истиқлолчилик ҳаракатининг ғоявий раҳнамолари // Ўзбекистон тарихи; янги нигоҳ. Жадидлар ҳаракатидан миллий мустақилликка қадар. - Т.: 1998.

Ризаев Ш. Жадид драмаси. - Т.: Шарқ, 1997.

Сидқий-Хондайлиқий. Танланган асарлар / Тўпловчи, сўзбоши ва луғат муаллифлари: Б.Қосимов, Р.Жавхарова. - Т.: Маънавият, 1998.

Турдиев Ш. Международные связи туркестанских джадидов и политика правящих властей в 1910-1917 гг. // Марказий Осиё ХХ аср бошида: ислоҳотлар, янгиланиш, тараққиёт ва мустақиллик учун кураш (жадидчилик, мухториятчилик, истиқлолчилик): мавзусидаги халқаро конф. материаллари .- Т.: 2001.

Туркестан в начале ХХ века: К истории истоков национальной независимости // Колл. авт. Р.М.Абдуллаев, С.С.Агзамходжаев, И.А.Алимов и др. / - Т.: Шарк, 2000.

Туркистон жадидчилиги ва истиқлол муаммолари (илмий мақолалар тўплами) – Самарқанд, 1996.

Фитрат А. Чин севиш: Шеърлар, драмалар, мақолалар / – Т.: Адабиёт ва санъат, 1996.

Фитрат А. Оила ёки оила бошқариш тартиблари / Тарж. Ш.Воҳидов. – Т.: Маънавият, 1998.

Шарафиддинов О. Истиқлол фидойилари. –Т.:Шарқ, 1993.

Эрназаров Т. Туркистон вақтли матбуоти (1870-1924). – Т.: Ўздавнашр, 1959. – 147 б.

Эрназаров Т., Акбаров А. История печати в Туркестане (1870-1925). – Т.: Фан, 1976. 35.Қосимов Б. Жадидчилик // Миллий уйғониш ва ўзбек филологияси масалалари. – Т.: 1993.

Қосимов Б. Жадидчилик ва янги ўзбек адабиёти // Марказий Осиё ХХ аср бошида ислоҳотлар. Янгиланиш, тараққиёт ва мустақиллик учун кураш (жадидчилик, мухторчилик, истиқлолчилик). – Т.: Маънавият, 2001.

Қосимов Б. Исмоилбек Гаспирали.– Т.: Мерос, 1992.

Қосимов Б. Излай-излай топганим. – Т.: 1983.

Қуронов Д. Руҳий дунё талқини. – Т.: 1995.

Қуронов Д. Чўлпон ҳаёти ва ижодий мероси. – Т.: 1997.

Қуронов Д. Жадидчилик ва янги ўзбек адабиётининг шаклланиши. – Андижон, 1999. 42.Ўзбекистон тарихининг долзарб муаммоларига янги чизгилар (даврий тўплам, №2). – Т.: Шарқ, 1999.

Ўзбекистонда ижтимоий-фалсафий фикрлар тарихидан лавҳалар (М.Хайруллаев таҳрири остида). – Т.: Ўзбекистон, 1995.

Ўзбекистоннинг янги тарихи.– Т.: Шарқ, 2000.

Fаниев И. Фитрат. Эътиқод. Ижод. – Т.: Камалак, 1994.

Fаниев И. Фитратнинг трагедия яратиш маҳорати. – Т.: 1994.

Fаниев И. Фитратшунослик. – Бухоро, 1995.

Загрузки

##submissions.published##

2024-09-28