БАДИИЙ МАТННИНГ ЛИНГВОПОЭТИК ТАҲЛИЛИ (Эрназар Рўзиматов асарлари мисолида)
##article.subject##:
табиат, сўз, мақол, тўплам, ибора, тил, маҳорат, дўстлик, оила, тарбия, муҳит, ҳикмат, синонимик қатор, қадрият, бадиий тафаккур##article.abstract##
Бадиий матннинг шаклланишида ва асарнинг эмоционал – экспрессив таъсирчанлигини оширишда ижодкор – тил – бадиият уйғунлиги асосий омил ҳисобланади. Туркистонлик таниқли шоир, Қозоғистон ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Эрназар Рўзиматов она Ватанини меҳр билан мадҳ этади. У соф халқона оҳанглар куйчиси, тажрибали ижодкор сифатида шеърнинг эмоционал – экспрессив, бадиий - эстетик таъсирчанлигини ошириш учун мақол, ҳикматли сўз, ибора каби барқарор бирликлардан моҳирона фойдаланади. Зеро, халқ тили, мусиқийлик, фольклорга хос сўз ўйинлари, тасвирий воситалар ҳамма вақт асарнинг асосий материали бўлиб қолади. Илк илдизлари қадимиятга тақаладиган бадиий адабиёт энг аввало тил санъати бўлганлиги учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Муаллиф халқ оғзаки ижодини, она тилининг ички имкониятларини, Жанубий Қозоғистон ўзбеклари шеваларининг ўзига хос хусусиятларини яхши билади. Халқона ибораларни ижодий ўзгартириш, унинг янги қирраларини кашф қилиш, сатрларга янгича руҳ, завқ ва жозиба бахш этиш мақсадида тинимсиз изланади. Мазкур мақолада поэтик индивидуалликни таъминлашда мақол ва ибораларнинг ўрни ҳамда аҳамияти шоир Эрназар Рўзиматов шеърларининг лингвопоэтик таҳлили мисолида тадқиқ қилинади.
Библиографические ссылки
Ўзбек болалар адабиёти антологияси. 1 ж. Назм. Т.: Чўлпон, 2017.
Федин К.Маҳорат ҳақида. Бадиий ижод ҳақида. Ёзувчиларнинг нутқ ва мақолалар тўплами. Т.: Фан, 1960.
Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тилининг фразеологик луғати. Т.: Қомуслар Бош таҳририяти, 1992.
Шомақсудов Ш. Шораҳмедов Ш. Маънолар маҳзани. Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2018.
Ўзбек халқ мақоллари. Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989.
Буркитбаева Ш.Д. Тәуелсіз Қазақстандағы түркі халықтары поэзиясы: тарихи таным және ұлттық бірегейлік (ахыска түріктері, өзбек, ұйғыр, татар ақындарының шығармалары бойынша).Философия докторы (PhD) дәрежесін алу үшін дайындалған диссертация. Алматы, 2021.
Саттор М. Ўзбекнинг гапи қизиқ. Т.: “ФАН”, 1994.
Исҳоқов Ё. Сўз санъати сўзлиги. Т.: “Ўзбекистон” нашриёти, 2014. – 320 б.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 3-ж. Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2007.
Туркистонлик шоир ва ижодкорлар. Тўплам. –Туркистон, 2013.
Ёқубов О. Сўз. Тошкент.: “Шарқ” нашриёт – матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти, 2019.
Дадабоев Ҳ. Ўзбек адабий тили лексикаси тарихи. Тошкент.: “Фан”, 2007.
Ефимов А.И. Стилистика художественной речи. Москва.: “Наука”,1981.