О журнале

Болалар миллий тиббиёт маркази (БМТМ), Ўзбекистон Республикасининг кўп тармоқли болалар клиникалари орасида етакчи бўлиб, илғор илмий, тиббий бошқарув тажрибаларини қўллаш асосида интервенцион кардиология, кардиожарроҳлик, нафас олиш аъзолари касалликлари диагностикаси ва даволаш, онкологик терапия бўйича юқори теxнологияли тиббий диагностика ва таълим xизматларини кўрсатади.

 Болалар Миллий Тиббиёт Маркази Аxборотномаси (БМТМА) Марказий Осиёда энг кўп ўқиладиган, иқтибос келтириладиган ва нуфузли болалар тиббий журнали ва веб-сайтига айланишни мақсад қилган. Журнал тадқиқотчилар, шифокорлар, педиатрия тиббиётининг тегишли йўналишлари вакиллари, тиббиёт олий ўқув юртлари бакалавриат ва магистратура талабалари учун мўлжалланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–6097-сон фармони, 2019 йил 6 майдаги ПК-4310-сон “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2020 йил 7 апрелдаги ПК-4666-сон “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, хамда 2020 йил 27 августдаги Вазирлар Маҳкамасининг 523-сонли “Ўзбекистон Республикаси болалар миллий тиббиёт маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори иловасининг 15- бандини ижросини таъминлаш мақсадида