ГИДРОТЕХНИК БЕТОН ТЎЛДИРУВЧИЛАРИ ТУТАШ ЗОНАЛАРИДАГИ СТРУКТУРАЛАНИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ
Ключевые слова:
гидротехник бетон, цемент тоши, контакт зоналари, тўлдирувчилар сирти, кварц, дала шпати, портланцемент, структураланишни жадаллаштириш, бетон мустаҳкамлиги, пластификаторлар, маҳаллий материалларАннотация
Мақолада иссиқлиқ билан ишлов берилмайдиган, сув хўжалиги объектлари қурилиш майдончаси шароитида гидротехник бетон тўлдирувчилари контакт зоналарида цемент тоши структураланишини жадаллаштирадиган юқори самарали технологияларни ишлаб чиқиш замон талаби саналади. Бунда тўлдирувчилари контакт зоналарида тартиблашган фазовий структураланиш механизмини такомиллаштириш устида илмий-амалий изланишлар олиб бориш долзарб саналади. Изланишлардан мақсад нормал шароитда қотадиган гидротехник бетон мустаҳкамлигини икки суткалигида 70% гача эришишини таъминлаш имкониятларини ўрганиш структураланишнинг кинетикасига таъсир қиладиган механизмларни тадқиқ қилишдир. Мақолада гидротехник бетонларнинг табиий қотиш жараёнида туташиш зоналарининг юзага келиш босқичлари, цемент тоши билан тўлдирувчи сирти орасидаги боғланишлар, ҳамда тўлдирувчиларнинг минералогик таркибини ва ташқи сирти параметрларининг туташиш зоналаридаги цемент тошининг структураланишига таъсири лаборатрия синовлари ўтказиш йўли билан ўрганиб чиқилган.