Сўз санъати халқаро журнали

Журналда тилшунослик, адабиётшунослик, фольклоршунослик, журналистика ва таржимашунослик илмининг долзарб масалаларига бағишланган илмий мақолалар чоп этиб борилади. Журнал филолог олимлар: тил, адабиёт, фольклор, журналистика ва таржима назарияси билан шуғулланувчи олимларга мўлжалланган. Шунингдек, журналда олий ўқув юртларининг иқтидорли талабалари(илмий раҳбарлари билан), магистрант ва докторантлари ҳам илмий мақолаларини чоп этишлари мумкин.

Журналда эълон қилинган мақолалар илмий аҳамиятга эга бўлиб, замонавий филология илмининг долзарб муаммоларини ўзида акс эттиради.

Бош муҳаррир

Холбеков Муҳаммаджан – Филология фанлари доктори, Самарқанд давлат чет тиллар институти профессори. (Филолог: адабиётшунос)

Таҳририят кенгаши

Баҳтиёр Назаров – Филология фанлари доктори, ЎзФА академиги. (Филолог: адабиётшунос)

Исмаил Керим – директор научно-исследовательского института крымтатарского языка, литературы, истории и культуры, доктор филологических наук, профессор

Миннуллин Ким Мугаллимович – доктор филологических наук, профессор, член-корреспондент Академии наук Республики Татарстан 

Kуренов Рахыммамед Аразмаммедович – заведующий отдела текстологии Национального института рукописей Академии наук Туркменистана.

E-mail:  rkurenov@mail.ru

Алмаз Улви Биннатова – Филология фанлари доктори, профессор. (филолог: адабиётшунос) (Озарбойжон Республикаси)

Гуландом Боқиева – Филология фанлари доктори, профессор. ЎзДЖТУ проректори (филолог: тилшунос)

Жўраев Маматқул – Филология фанлари доктори, профессор. ЎзФА тил, адабиёт ва фольклор институти бўлим мудири (филолог: фольклоршунос)

Умарҳоджаев Муҳтар – Филология фанлари доктори, АнДУ профессори. (филолог: тилшунос)

Ашурова Дилярам – Филология фанлари доктори, ЎзДЖТУ профессори. (филолог: тилшунос)

Мамадалиева Наибахон Сайдаминовна, филология фанлари доктори, ўзбек тили ва адабиёти

Болтабоев Ҳамидулла – Филология фанлари доктори, ЎзМУ профессори. (филолог: адабиётшунос)

Дустмуҳамедов Хуршид – Филология фанлари доктори, ЎзМУ профессори. (филолог: адабиётшунос)

Лиходзиевскй А.С – Филология фанлари доктори, ЎзМУ профессори. (филолог: адабиётшунос)

Сиддиқова Ирода – Филология фанлари доктори, ЎзМУ профессори. (филолог: тилшунос)

Якубов Жамолиддин – Филология фанлари доктори, ЎзДЖТУ профессори. (филолог: тилшунос)

Эшонқулов Жаббор – Филология фанлари доктори, ЎзФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи (Филолог: фольклоршунос)

Ширинова Раҳима – Филология фанлари доктори, доцент. ЎзМУ кафедра мудири. (Филолог: таржимашунос)

Раҳимов Ганишер – Филология фанлари номзоди, доцент ЎзДЖТУ ректори (Филолог: тилшунос)

Туҳтасинов Илҳом – Филология фанлари номзоди, СамДЧТИ ректори. (филолог: тилшунос) – масъул котиб.

Шиукашвили Тамар – Доктор филологических наук,Телавский государственный университет (Грузия)

Седа Асатурова – Доктор филологических наук

Тўплаб нашрга тайёрловчи Облоқулова Шаҳло (ЎзДЖТУ магистранти)

orcid iD – 0000-0003-2474-7275

«Сўз санъати халқаро журнали»га
тақдим этиладиган қўлёзмалар учун талаблар

Нашрга оригинал, илгари нашр қилинмаган мақолалар ва журнал мавзусига мос келадиган материаллар қабул қилинади. Оригинал мақоланинг ҳажми 10-12 бетдан ошмаслиги керак, амалиётдан эслатмалар – 4-5 бет, адабиётлар шарҳи ва маърузалар – 20 бетгача.
Қўлёзманинг номи:

Мақола ва бошқа материаллар сарлавҳаси этарлича қисқа, мазмунга мувофиқ ва 12 сўздан ошмаслиги керак.

Муаллифлар:
Муаллифларнинг тўлиқ номлари қуйидаги тартибда тўлиқ қайд этилиши керак: исми, отасининг исми, кейин унинг фамилияси, икки ёки ундан ортиқ муаллифлар учун вергул билан ажралиб турилади. Охирги муаллиф қолган муаллифдан «ва» сўзи билан ажратилиши керак. Муаллифлар фамилиядан кейин юқори кўрсаткичда рақамланган бўлиши керак.

Муаллиф (лар) нинг иш жойи:

Ушбу маълумот қуйидаги тартибда тақдим этилиши керак: кафедра (бўлим, клиника, лаборатория, гуруҳ ва ҳоказо), институт ва мамлакат.

Ёзишмаларга жавобгар муаллиф:

Исми, отасининг исми, кейин унинг фамилияси, бўлими (бўлим, клиник, лаборатория, гуруҳ, ва ҳоказо), муассаса, мамлакат, тўлиқ почта манзили, телефон рақами, факс рақами, электрон почта манзили келтирилган бўлиши керак.

Абстракт ва калит сўзлар:

Абстракт рус, ўзбек ва инглиз тилларида қисқа ва аниқ бўлиши керак ва 150 сўздан ошмаслиги керак. Абстракт остида «Калит сўзлар» ёзуви жойлаштирилган. Мақолада рус, ўзбек ва инглиз тилларида 3-5 та калит сўз ва иборалар бўлиши керак.

Кириш:
Мақолада тадқиқотнинг мақсади ва мақола ёзилиш вақтида илмий муаммонинг холати акс этиши керак

Усуллар:
Материаллар шунингдек, тадқиқот усуллари тавсифланади. Тадқиқот усуллари янги бўлса батафсил тавсифланган бўлиши керак, бошқа тадқиқотчилар фойдаланиши учун.

Натижалар ва мунозара:

Натижалар ва мунозаралар кенгайтирилган шаклда тақдим етилиши керак (жадваллар ва тасвирлар ёрдамида), шунингдек илгари нашр этилган натижаларни қиёслаш тахлили, уларнинг талқини, гипотетик моделлар ва бошқалар шакллантирилади.

Хулоса:
Мақола, кириш қисмида қўйилган саволларга жавобларни ўз ичига олиши керак, аниқ хулосалар кўрсатилиши шарт.

Миннатдорчилик:
Қўлёзмада молиявий ёрдам кўрсатган барча шахслар ва ташкилотларни, шунингдек, бошқа молиявий ёки шахсий иштирокларни эслатиб ўтилиши керак.

Адабиётлар рўйхати:

Биомедицина ва амалиёт журнали нашрчилари Америка Психологлар Ассоциацияси (АРА) томонидан ўрнатилган қоидаларга амал қиладилар. Сиз http://www.bibme.org/ автоматик тизимидан фойдаланишингиз мумкин.

Рўйхатга киритилган ишлар, жумладан, сўнгги 5 йил ичида нашр қилинган бўлиши керак.
Оригинал тадқиқот мақолалари адабиётлар рўйхати 30 манбадан ошмаслиги керак, адабиетлар шархи эса 50 ошмаслиги тавсия этилади.

Адабиётлар рўйхати намуна (дастлаб инглиз тилида нашр этилган адабиётлар):

Журнал мақола:

Van der Geer, J., Hanraads, J. A. J., & Lupton R. A. (2000). The art of writing a scientific article. Journal of Scientific Communications, 163, 51-59.

Китоб:
Strunk, W., Jr., & White, E. B. (1979). The elements of style. (3rd ed.). New York: Macmillan.

Китобдаги боб:
Mettam, G. R., & Adams, L. B. (1994). How to prepare an electronic version of your article. In B. S. Jones, & R. Z. Smith (Eds.), Introduction to the electronic age (pp. 281-304). New York: E-Publishing Inc.

Веб-ресурс:
Smith, Joe, (1999), One of Volvo’s core values. [Online] Available: http://www.volvo.com/environment/index.htm (July 7, 1999)

Адабиётлар рўйхати намуна (дастлаб рус тилида нашр этилган адабиётлар):
Манба маълумотлари транслитерация қилиниши керак, номи инглизчага таржима қилиниши керак.

Bazhenova, N. G. (2011). Organ studencheskogo samoupravleniya: organizatsiya ili samoorganizatsiya? [Students self-management union: organization or self-organization?]. Pedagogicheskoe obrazovanie i nauka, (4), 67-72.

Gura, A.V. (2002). Slavyanskaya myphologia [Slavic mythology]. (2 nd ed.). Moskva: Mezhdunarodniye otnosheniya.

Жадваллар
Ҳар бир жадвални 2 интервалда алоҳида саҳифага жойлаштиринг. Жадвалларни фотосурат сифатида топширманг. Жадвалларни кетма-кет, матнда биринчи эслатиш тартибида рақамланг. Ҳар бири учун қисқа ном беринг. Жадвалдаги ҳар бир устун қисқа номга эга бўлиши керак (қисқартмалардан фойдаланишингиз мумкин). Барча тушунтиришлар, эслатмалар (изоҳлар)да жойлаштирилган бўлиши керак.Ҳар бир жадвал матнда айтиб ўтилганлигига ишонч ҳосил қилинг.

Тасвирлар (расмлар)

Чизмаларнинг тўлиқ тўпламларини тақдим қилинг. Тасвирларни профессионал тарзда бўяш керак; қўлда ёзилган чизмалар қабул қилиниши мумкин эмас. Тасвирлар оқ қоғозда тайёрланган, уларнинг сифати сканерлаш талабларига жавоб бериши керак. Чизмаларнинг электрон версиялари алоҳида файлларда тақдим этилади. Тасвирнинг тавсия этилган кенглиги 14 см дан ошмаслиги керак, баландлиги 18 см дан ошмаслиги тавсия этилади. Сканерлаш материаллари камида 300 dpi бўлиши керак.
Ўлчов бирликлари

Узунлиги, баландлиги, кенглиги ва ҳажмини ўлчаш метрик бирликларда (метр, килограм, литр) ёки уларнинг каср қисмларида кўрсатилиши керак. Ҳароратни Целсий даражасида ва артериал қон босим симоб миллиметридаги ўлчовида курсатилиши керак. Барча гематологик ва биокимёвий кўрсаткичлар метрик тизимнинг бирликларида (Халқаро бирликлар тизими – СИ) тақдим этилиши керак.

Қисқартмалар ва белгилар

Фақат стандарт қисқартмалардан фойдаланинг. Мақоланинг сарлавҳасида ва абстрактларида қисқартмалардан фойдаланманг. Қисқартма матнда биринчи марта ишлатилишдан олдин (стандарт ўлчов бирлигидан ташқари) бўлиши керак.