Иқтисодиётда инновация

“Иқтисодиётда инновация” электрон журнали (www.tadqiqot.uz/econom) — Иқтисодиёт фанининг ривожланишига хизмат қилади. Журналнинг ихтисослашуви – иқтисодиёт фанлари. Электрон журнал уч ойда бир марта эълон қилинади. Электрон журнал саҳифаларида миллий ва хорижий муаллифларнинг замонавий иқтисодиёт фанларида инновацион ютуқлар ва истиқболлар борасида илмий мақолалари эълон қилинади.

Бош муҳаррир

академик Гулямов Сайдахрар Саидахмедович

Таҳрир ҳайъати

Доктор экономических наук Назаров Шарофиддин Хакимович.

sh.nazarov@cer.uz

Доктор экономических наук, профессор Мурадова Хусния Мухитдиновна

khusnia.muradova@cer.uz

Доктор экономических наук Худайназаров Ашурали Курбаналиевич

a.xudaynazarov@cer.uz

Илхом Маматкулов

Сардор Азам

Westminster International University in Tashkent

Safarova Nilufar Nematillaevna

Институт прогнозирования и макроэкономических исследований

Бобур Валиев PhD

Б.Б.Валиев, иктисодиет фанлари буйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим, ,,Узбекистон иктисодиетини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» Илмий тадкикот маркази, Тошкент, Узбекистон.

Каршиев Мирзохид Эркинович

mirzokhid.karshiev@cer.uz

Nanuli Khizanishvili – Doctor of Economic Sciences,  Tbilisi Iv. Javakhishvili State University. Faculty of Economics

Maftuna Sayfullaeva – m.sayfullaeva@cer.uz

Mamatkulov Ilkhom Abdurashidovich – Head of Strategic Management Department at Institute for Research of the Youth Problems and Training Prospective Personnel at the Academy of State Governance under the President of the Republic of Uzbekistan  

Зубиташвили Тамар – Доктор туристических наук,Телавский государственный университет (Грузия) 

Catherine Gospodarik – к.э.н., доцент, заведующая кафедрой аналитической экономики и эконометрики экономического факультета БГУ

ЖУРНАЛГА МАҚОЛАЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ШАРТЛАРИ

“Иқтисодиётда инновация” илмий электрон журналига тақдим этиладиган илмий мақолаларга қўйиладиган асосий талаблар жаҳон андозалари ҳамда Ўзбекистонда яқиндан бери амал қилаётган PhD тадқиқотлари тизимидаги андозалардан келиб чиқади.

  1. Муаллиф (ёки муаллифлар) томонидан тақдим этилаётган илмий мақола мавзуси “Иқтисодиётда инновациялар ” илмий электрон журналининг рукнига мос келиши шарт.
  2. Мақола халқаро андозалар талаби доирасидаги қуйидаги аниқ бандларга эга бўлиши лозим:

– Мақола мавзуси (Title)

Мақола мавзуси имкон қадар қисқа ва лўнда кўринишда шакллантирилган бўлиб, мақоланинг тадқиқот йўналишини аниқ ифода этиши лозим. У ўзбек, руч ҳамда инглиз тилларида тақдим этилиши керак.

– Мақола муаллифи тўғрисида маълумот (Author information)

Ушбу қисмда муаллифнинг исми-шарифи (отасининг исми билан), иш жойи ва лавозими, илмий даражаси ва унвони, электрон почта манзили  ва мулоқот телефонлари киритилади.

– Мақола аннотацияcи (Abstract)

Мақолаларнинг қисқача аннотацияси 8-10 қатордан ошмаган ҳолда ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилади. Унда тадқиқот муаммоси, унинг долзарблиги, тадқиқот муаммосини очиб бериш учун қўлланилган методология, тадқиқот натижалари, мақоланинг тўла мазмунидан келиб чиққан ҳолда муаллифнинг илмий ва амалий ҳиссасининг қисқача баёни ёритилади.

– Таянч сўзлар (Key words)

Таянч сўзлар мақола мазмуни ва мақсадини энг қисқа мазмунда очиб берувчи калит сўзлар ҳисобланади. scholar.google.com ёки google.com қидирув тизимида мақола осон ва энг биринчи саҳифаларда топилиши учун таянч сўзларнинг ҳар бири асосий матн таркибида ўртача 6-8 марта такрорланиши тавсия этилади.

– Кириш (Introduction)

Кириш қисмида асосан тадқиқот муаммоси, унинг мақсад ва вазифалари ёритилади. Мазкур қисм тадқиқот мавзусининг танланиш асоси, унинг долзарблиги ва илмий аҳамиятини тушунтириб беради (ушбу қисмда Президент асарлари ва маърузаларига албатта мурожат қилиниши лозим).

– Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили (Literature review)

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили тадқиқ этилаётган муаммо юзасидан муаллифнинг билим ва тасаввурларга эга эканини намоён этувчи қисм ҳисобланади. Адабиётлар таҳлили мавжуд интеллектуал ҳудуд доирасини баҳолаш ва шу асосда маълум харита яратишни англатади. Адабиётларнинг танқидий таҳлилидаги уринишлар мазкур мавзу доирасидаги билимларни кучайтиради ва тадқиқот саволларини янада ойдинлаштиришга ёрдам беради. Ўз мазмунига кўра ҳар қандай тадқиқот айни шу соҳада яратилган аввалги билимлар негизига қурилади. Адабиётлар бўйича таҳлил асосан соҳадаги энг янги журнал мақолалари ва бошқа турдаги маълумот манбалари асосида амалга ошади (мавзуга оид мақолаларни калит сўзлар ёрдамида www.scholar.google.com қидирув тизимидан топиш мумкин).

– Тадқиқот методологияси (Research Methodology)

Тадқиқот методологияси тадқиқотнинг энг муҳим қисмларидан бири бўлиб, у ўтказилаётган тадқиқотнинг умумий харитаси, тадқиқот йўли ва манзилга (натижага) олиб борувчи харитавий чизгилари ҳисобланади. Тадқиқот методологияси тадқиқот фалсафаси ва йўналишини (дедукцион ёки индукцион) белгилаш, тадқиқот дизайни, яъни тадқиқот муаммосининг ечимига олиб борувчи бош режасини тузиш, тадқиқот учун зарур ахборотни олиш йўллари ва тадқиқот этикасини белгилаш, тадқиқот объектининг танлови (sampling), бирламчи ёки иккиламчи маълумот манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар, тадқиқот стратегиясини (кузатиш, эксперимент, кейс-cтади, саволнома, этнографик, архив тадқиқот ва ҳ.к.) аниқлаш бўйича рационал қарор қабул қилиш асосида қўйилган муаммонинг аниқ ечимига олиб чиқувчи йўлни белгилашни англатади. Методология қисмининг мукаммаллиги тадқиқот учун белгиланган йўлнинг ишончлилиги (reliability) ва aниқлилигини (validity) асослаш орқали намоён бўлади.

– Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results)

Тадқиқотнинг таҳлил қисми тадқиқот методологиясида аввалдан белгилаб олинган таҳлил усуллари (математик моделлар ва бошқалар) орқали йиғилган маълумотларнинг таҳлилини амалга оширади. Бунда фақатгина таҳлил усулининг натижалари ифода этилади; топилган натижалар бўйича муҳокама мақоланинг кейинги қисмининг вазифаси ҳисобланади.

– Хулоса ва таклифлар (Conclusion/Recommendations)

Тадқиқотнинг мақсад, вазифаларининг англашилганлиги ҳамда тадқиқот саволларининг ўз жавобини топганлиги, тадқиқотнинг асосий натижаларига ва тадқиқотнинг умумий жараёнига умумий хулосалар, шу билан бирга, таклифлар ва айни тадқиқотдан келиб чиққан ҳолда келажак тадқиқот иши йўналишлари мақола хулоса ва таклифлари қисмининг асосини ташкил этиши лозим.

– Фойдаланилган адабиётлар рўйхати (References)

Ушбу қисмда тадқиқотда фойдаланилган барча адабиётларнинг рўйхати [1], [2] ёки [3] кетма-кетлигида қўйилади:

  • муаллифлар исми-шарифи, китоб номи, нашр манзили нашриёт номи, йили, бетлари;
  • муаллифлар исми-шарифи, мақола номи, журнал номи, нашри, йили, сони, бетлари
  1. Мақола матни шрифти “Times New Roman”да, 14 кегелда бўлиб, қаторлар оралиқлари масофаси 1 интервалда бўлиши лозим. Мақола матни саҳифасининг барча (ўнг, чап, юқори ва қуйи) томонидан 2 сантиметрдан иборат масофа қолдирилади. Мақоланинг максимал ҳажми 16 бетдан ошмаслиги, минимал ҳажми эса 6 бетдан кам бўлмаслиги ҳамда фойдаланилган адабиётлар сони камида 10-15 манбадан иборат бўлиши лозим.
  2. Мақолада албатта жадвал, чизма ёки расмлар бўлиши шарт. Жадвал номлари унинг юқори қисмида, чизма ёки расм номлари уларнинг қуйи қисмида ёзилиши ҳамда уларнинг манбаси аниқ кўрсатилиши лозим. Мақолада жадвал, чизма ва расмларнинг берилиши мақола сифатини оширувчи манба бўлиб хизмат қилади.
  3. Мақолалар ўзбек, рус, ёки  инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.
  4. Ўзбек тилидаги ў, ғ, қ, ҳкаби ҳарфлар илмий мақола матнида гаплар таркибида тўлиқ ёзилиши шарт. Акс ҳолда илмий мақола таҳририят томонидан кўриб чиқилмайди.
  5. Юборилган мақолаларнинг барчаси “Антиплагиат” тизимида текширилади.

Мақолалар икки марта тақриздан ўтказилади. Мақолалар электрон почта орқали кўрсатилган муддатда mehrivoxidova@gmail.com электрон манзилига юборилади. 1 нашрни чоп этиш нархи: 100 000 сўм; 800 рус рубли; $ 13