Бош саҳифа

www.tadqiqot.uz – 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган вазифа – илмий изланиш ютуқларини амалиётга жорий этиш йўли билан фан соҳаларини ривожлантириш, яъни халқаро илмий ҳамжамиятда эътироф этилишига хизмат қилувчи журналлар фаолиятини қамраб олган.

Журналларда эълон қилинадиган ҳар бир мақолага DOI(Crossref) рақами берилади.

Журналлар халқаро индексация базаларига киритилган.

Албатта, сизда қуйидаги саволлар юзага келиши мумкин

Мақолаларни журналга юбориш тартиби ва шартлари қандай?

Мақолангизни сайтда кўрсатилган шартлар асосида тайёрлаб, info@tadqiqot.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.

Мақолалар айнан каерда нашр этилади ва уларни нусхалари қандай олиш мумкин?

Мақолангиз таҳририятимиз томонидан текширилганидан сўнг tadqiqot.uz онлайн журналининг сайтида эълон қилинади. Унинг PDF нусхаси эълон қилинган кунидан кейин 24 соат ичида электрон манзилингизга автоматик равишда юборилади.

Электрон журнал сайтида эълон қилинган мақолалар босма мақолалардек кучга эгами?

Электрон сайтимиз онлайн журналининг асосий ахборот майдони бўлиб, унда эълон қилинган илмий мақолалар Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунининг 4-моддасига биноан босма мақоладагидек кучга эга.

tadqiqot.uz журнали илмий иш юзасидан яна қандай ёрдам кўрсатади?

tadqiqot.uz журнали илмий ишингиз юзасидан сизга яна бошқа турдаги кўмак бериши мумкин, хусусан:

  • Агар мақолангиз таҳририятимиз кенгаши томонидан кўриб чиқилганда, унда камчиликлар мавжуд бўлса, мазкур камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар электрон манзилингизга юборилади (таҳририят мақоланинг мазмуни юзасидан кўрсатмалар беради, муассиҳлик ва муҳаррирлик хизмати кўрсатилмайди). Кўрсатилган муддат ичида камчиликларни бартараф этиб мақоланинг янгиланган вариантини info@tadqiqot.uz манзилига юборишингиз шарт.
  • Агар мақолангиз сиз кўрсатган ҳуқуқ ихтисослигига эмас, бошқа йўналишга тегишли бўлса, ана шу ҳуқуқ ихтисослиги рукнига йўналтирилади.
tadqiqot.uz журнали мақолаларни яна қандай журналларда чоп этилишига кўмак беради?

tadqiqot.uz журнали илмий мақолаларингизни Европа, АҚШ, Осиё ва МДҲ давлатларининг импакт фактори баланд бўлган илмий журналлари ва конференция материаллари тўпламларида нашр этилишига бевосита ёрдам кўрсатади.

Ҳуқуқий тадқиқотлар журнали

Биомедицина ва амалиёт журнали

Иқтисодиётда инновация

Сўз санъати халқаро журнали

Фалсафа фанлари

Педагогика фанлари

Тарих фанлари

Социология фанлари

Техника фанлари

Архитектура

Агропроцессинг журнали

Физика-математика фанлари

Геология-минералогия фанлари

Кимё фанлари

Маданият чоррахалари

Биология ва Экология